O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши имконияти чекланган болалар учун акция ўтказди

Ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва “Ўзбекистон махсус Олимпиадаси” спорт жамияти бирлашмаси Қорақалпоғистон бўлими билан биргаликда ҳамда бир қатор тадбиркорлик субъектларнинг ҳомийлигида имконияти чекланган ёш ўсмирларнинг иштирокида очиқ акция ўтказилди.

Нукус шаҳридаги “Турон”стадионида ҳомий ташкилотларнинг иштирокида очилиш маросими бўлиб ўтди.  Очилиш маросимида “Ўзбекистон махсус Олимпиадаси” спорт жамияти бирлашмаси Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи Г.Турсимуратова,  Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат бошлиғи в.в.б Қ.Бекназаров ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари ва Қорақалпоғистон футбол федерацияси директори сўзга чиқишди.

Акция кунининг биринчи ярмида имконияти чекланган ёш ўсмирлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.  Мусобақада болалар ва қизлардан ташкил топган жамоалар қатнашди.  Ғолибларга ва жамоа аъзоларига ҳомийлар томонидан совғалар ва махсус дипломлар топширилди.

Куннинг иккинчи ярмида “Айдавлет” ресторанида юқоридаги ташкилотлар томонидан байрам дастурхони ёзилди ва имконияти чекланган ёш ўсмирлар учун маданият ходимлари томонидан концерт дастури қўйиб берилди.

Акция якунида имконияти чекланган ёш ўсмирлар Нукус шаҳридаги дам олиш марказида кўнгил-очар дастурларда иштирок этишди. 

Шунингдек,  тадбир якунида 1-июн Болалар куни муносабати билан имконияти чекланган ёш ўсмирларга Ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан махсус “Фахрий ёрлиқ”лар топширилди.

Фурқат Юсупов

OzliDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати раҳбари

Бўлимлар