Элликқалъа тумани ҳокими Авезов Сейдамат ҳақида нималарни биласиз?

Авезов Сейдамат Сейдалимович 1959 йил 21 февралда Тўрткул туманида туғилган,  маълумоти олий,  1981 йил Харков шаҳри коммунал қурилиш мухандислари институтин тамомлаб,  муҳандис-иқтисодчи мутахасислигига эга бўлган. 

1997 йил ЎзР Президенти хузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академиясини тугатган ва магистр унвонига эга булган. 

Ўз мехнат фаолиятини 1981 йил Ўзбекистон Республикаси коммунал хужалиги вазирлиги аппарати мухандисилигидан бошлаган. 

2006-2014 йиллар оралиғида “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» очиқ акциядорлик жамиятининг Элликқалъа туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи вазифасида,  2014 йил феврал ойидан 2015 йил феврал ойлари оралиғида «Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг молия ва энергия сотиш масалалари буйича ўринбосари вазифасини бажарувчи,  2015 йил феврал ойидан 2015 йил сентябр ойигача «Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган.  2015 йил сентябрдан 2017 йил май ойига қадар «Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти Бош директори вазифасида ишлаган. 

2017 йил 16 май куни Элликқалъа тумани ҳокими лавозимига тайинланди. 

Маълумотлар «Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти расмий сайтидан олинди. 

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар