Кучли бешлик. Мавсум тўпурарлари ТОП-10 (Фурқат Юсупов блоги)

Кучли бешликнинг тўрттасида чемпионат ўйинлари ўз ниҳоясига йетди.  Фақатгина Италия А сериясида бир тур қолди.  Биз мавсум тўпурарлари ўнлигини эътирборингизга ҳавола этамиз. 

10-13.  Ромелу Лукаку ("Эвертон") - 25 гол
Лукаку охирги икки мавсумни фантастик тарзда ўтказди.  Белгиялик 24 ёшли ҳужумчи Премьер лигада ўз ҳисобига 25 та гол ёздириб қўйган ҳолда энг яхши тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринни қўлга киритди. 

10-13.  Антони Модест ("Кёлн") - 25 гол
Модест жамоасининг 50 фоиз голига муаллифлик қилган ҳолда "Кёл"нинг 5-ўринни эгаллаб,  Европа лигасига йўлланма олишига катта ҳисса қўшди.  Катта эҳтимнол билан Антони келаси мавсумни бунданда кучлироқ бўлган бирорта клуб сафида бошлайди. 

10-13.  Андреа Белотти ("Торино") - 25 гол
Белоттида ҳали бу рейтингда юқорига кўтарилиш имконияти мавжуд.  "Торино" ҳужумчиси ҳисобида ҳозирча 25 та гол мавжуд. У италиялик футболчилар орасида энг сермаҳсули бўлди. 

10-13.  Криштиану Роналду ("Реал Мадрид") - 25 гол
Роналду "Реал" таркибига келиб қўшилгандан буён чемпионатда гол уриш бўйича энг ёмон натижасини қайд этди.  Бироқ шунга қарамай Криштиану мадридликларнинг чемпионликни қўлга киритишида катта ҳисса қўшди.  Жумладан охирги ўйинларда у фантастик ўйин намойиш этди. 

9.  Дренс Мертенс ("Наполи") - 27 гол
Мертенс фаолиятидаги энг ажойиб мавсумни ўтказди.  "Наполи" ҳужумчиси рақиблар дарвозабонларини 27 марта ранжитишга эришди.  Бироқ шунга қарамай неаполликлар мавсумда 3-ўриндан юқорига кўтарила олишмади. 

7-8.  Эдин Жеко ("Рома") - 28 гол
Жеко "Рома"нинг унутилиб кетган рекордини янгилади.  Босниялик ҳужумчи 28 та гол билан сўнги тур олдидан тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда.  Агар у охирги турда ҳам шу ўринни сақлаб қола олса Германия ва Италия чемпионати тўпурари бўлган кам сонли футболчилардан бирига айланади. 

7-8.  Александр Ляказетт ("Лион") - 28 гол
Ляказетт ўтган йилларда тўпурарлик учун курашда Ибрагимовичга имкониятни бой бериб келаётган эди.  "Лион" ҳужумчиси бу сафар ҳаам иккинчи бўлди.  Александр томонидан киритилган 28 та гол клубнинг Чемпионлар лигасига чиқиши учун камлик қилди. 

5-6.  Луис Суарес ("Барселона") - 29 гол
Ўтган мавсумда 40 та гол уриб "Олтин буца"ни қўлга киритан Суареснинг сермаҳсуллиги бу мавсумда бироз пасайди.  Уругвайлик ҳужумчи 29 та гол урган ҳолда бу сафар "Пичичи" соврини учун курашда иккинчи ўринни эгаллади. 

5-6.  Гарри Кейн ("Тоттенхэм") - 29 гол
Кейн АПЛнинг охирги 2 ўйинида 7 та гол уриб,  энг яхши тўпурарга айланди.  Шу тариқа инглиз ҳужумчиси қаторасига иккинчи мавсумда ҳам ушбу совринни бегона қилмади.  Бироқ шунга қарамай Гарри ва унинг жамоаси кетма-кет иккинчи мавсум иккинчи ўринни эгаллади. 

4.  Роберт Левандовски ("Бавария") - 30 гол
Левандовски 30 та гол уриб ҳам энг яхши тўпурар бўла олмади.  "Бавария" билан мамлакат чемпиони бўлган полшалик ҳужумчи атиги битта гол фарқи билан тўпурарлик курашида иккинчи бўлди. 

3.  Пьер Эмерик Обамеянг ("Боруссия" Дортмунд) - 31 гол
Бундеслиганинг энг яхши тўпурари мақоми Дортмунднинг "Боруссия"си ҳужумчиси Обамеянгга насиб этди.  Африкалик ҳужумчи Левандовски билан сўнги турларга қадар кураш олиб борди ва якунда ғолиб бўлди.  Унинг голлари Тухел шогирдларининг ЧЛ йўлланмасига эга чиқиши учун катта фойда келтирди. 

2.  Эдисон Кавани (ПСЖ) - 35 гол
Ибрагимович ПСЖдан кетганидан сўнг Кавани анча очилди.  Бу мавсумда Лига1 да уругвайлик ҳужумчини тўхтатиб қолишнинг иложи топилмади.  У 35 та гол урган ҳолда чемпионатнинг энг сермаҳсул футболчисига айланди. 

1.  Лионел Месси ("Барселона") - 37 гол
Месси тўрт йиллик танаффусдан сўнг яна "Олтин буца"ни қўлга киритди.  Аргентиналик ҳужумчи айниқса мавсумнинг иккинчи қисмини анча сермаҳсул ўтказди ва энг яқин таъқибчиларидан анча илгарилаб кетди Ла лига тўпурарига айланди.  Чу тариқа Месси "Олтин буца"ни ютиш бўйича асосий рақиби Роналдуга етиб олди.  Ҳар иккала ўйинчи ҳисобида бундай совринлар сони 4 тани ташкил этади. 

Фурқат Юсупов 

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар