Қорақалпоғистонлик каратечи Бокуда Озарбайжон президентининг қўлидан медал олди

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилган Ислом бирдамлиги ўйинларида Тахиатош оғир атлетика мактаби тарбияланувчиси Рустем Жангабаев ғолиб бўлгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик. 

Қорақалпоғистон Республикаси карате федерациясининг телеграмдаги расмий канали томонидан берилган маълумотларга қараганда,  қорақалпоғистонлик яна бир спортчи Дастан Атабалиев ҳам совриндорлар сафидан жой олган. 

Дастан спортнинг карате тури бўйича бронза медали соҳибига айланди.  Эътиборли жиҳати Дастанга медални Озарбайжон Республикасининг президенти Илҳом Алиевнинг шахсан ўзи топширди. 

Эслатиб ўтамиз Д.Атабалиев Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида 3-босқичда таҳсил олмоқда.  

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар