Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда Вазиятлар вазири Қорақалпоғистонга ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда Вазиятлар вазири Рустам Жураев Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди. Бу ҳақда ҚР ИИВ ўринбосари, полковник Ш.Аюбов журналист Фурқат Юсуповга маълум қилди. 

Ташриф жараёнида соҳавий хизматлардан шакллантирилган махсус ишчи гуруҳ негизида 2017 йил ғалла ўрим йиғимида жалб қилинадиган барча техникалар, комбайнларни мавсумга тайёрлиги яна бир карра кўздан кечирилди.

Барча механизаторларга йўл ҳаракати хафсизлиги,  ёнғин хафсизлиги ҳамда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш юзасидан амалий тактик ўқув машғулотлари ўтказилди. 

Машғулотда ўрим йиғимда жалб қилинадиган барча комбайлар маълум бир масофада харакатга келтирилиб синовдан ўтказилди. 

Ушбу жараёнларда Ўзбекистон Ресубликаси ФВВ вазири Рустам Жураев,  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгес Раиси Муса Ерниёзов,  Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири Айитбай Темирхоновлар бевосита қатнашди.  

 

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар