Тўрткўлда 58 нафар боланинг суннат ва 12 жуфт келин-куёвнинг никоҳ тўйи нишонланди

Тўрткўл тумани марказидаги тантаналар уйида бўлиб ўтган тадбирда 58 нафар боланинг суннат ва 12 жуфт келин-куёвнинг никоҳ тўйи нишонланди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Ҳомий ташкилотлар томонидан ҳар бир тўй болага велосипед совға қилинди, ҳисобрақамига 1 миллион сўм пул маблағи ўтказилган жамғарма омонат дафтарчалари топширилди. Келин-куёвларга никоҳ узуги ва совғалар берилди. 

Таниқли санъаткорлар ва ёш эстрада хонандалари ижросидаги куй-қўшиқлар тантанали тадбирларга янада файз киритди. 

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар