Беруний тумани прокурори: 2 тадбиркорлик субъектига “MAN” ва “ISUZI” юк ташиш автомашинасини сотиб олиш учун шартномалар тузилишида амалий ёрдам берилди

Беруний тумани прокурори,  адлия маслаҳатчиси Р.Қурбонбоевнинг “Халқ минбари” нашрида “Тадбиркорлик фаолияти қонун ҳимоясида” деб номланган мақоласи эълон қилинди.  Қуйида ана шу мақоладан қисқа парча келтириб ўтамиз. 

“2017 йилнинг илк 3 ойида туман прокуратурасининг амалий ёрдами билан 7 та кичик бизнес субъектларида 106 та иш ўрни яратилиб,  3 та тадбиркорлик субъектига фаолиятини ривожлантириш учун 20, 4 га ер майдони ажратилди,  4 та тадбиркорлик субъектига тумандаги тижорат банклари томонидан 880 млн. сўм кредит ажратилди,  4 та тадбиркорлик субъекти тўлов терминали билан таъминланди. 

Шунингдек 2 тадбиркорлик субъектига “MAN” ва “ISUZI” юк ташиш автомашинасини сотиб олиш учун шартномалар тузилишида амалий ёрдам берилди”,  дейилган мақолада. 

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар