Шўмонойда 23 нафар боланинг суннат тўйи ўтказилди

Мамлакатимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саҳоват муҳитини янада мустаҳкамлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу эзгу ишлар қаторидан яна бир хайрли ташаббус ўрин олди. Яъни, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан бир қатор жамоат ташкилотлари иштирокида жорий йилнинг 21 май куни Шуманой тумандаги “Исломбек” туйхонасида 23 нафар боланинг суннат тўйи ўтказилди. Бу ҳақда туман Шўманой тумани хокилиги расмийлари «KRuz.uz»га хабар беришди.

Ўтказилга суннат тўйлари энг кўркам ва шинам тантаналар саройида ташкил этилиб, суннат туйлари ўтказилаётган болалар қорақалпоқча миллий чопон ва қалпоқларда дутор садолари остида миллий анъаналаримизга мувофиқ кутиб олинмоқда. Тўйга суннат туйлари ўтказилаётган болалар, уларнинг ота-оналари, яқин қариндошлари, маҳалла фаоллари, фахрийлар, жамоатчилик вакиллари ва ёшлар таклиф этилган. Тадбирларда шунингдек, эл орасида обрў-эътиборга эга бўлган отахон ва онахонлар, турли ютуқларни қўлга киритиб, давлат мукофотларига сазовор бўлган инсонлар, ибратли оилалар вакиллари, таниқли санъаткорлар, эстрада гуруҳлари иштирок этиб, янги оила қураётган ёшларга,  ўз эзгу ният ва истаклари ила бахт ва омадлар тиладилар.

Суннат тўйлари ўтказилаётган ҳар бир болага банкларда 1 млн. cўм миқдорида омонат дафтарчаси тантанали равишда топширилди. Бундан ташқари болаларга болалар велосипеди совға этилди.

Эзгуликка йўғрилган мазкур хайрия тадбирлари кўнгли ярим инсонлар қалбини тоғ каби юксалтириб, дуога қўл очганлар юрагида меҳр-оқибат, одамийлик, эзгулик каби фазилатларни янада кучайтирди ва барчани савоб ишлар сари ундади.  

 

Шўманойда 13 жуфт келин-куёвларнинг никоҳ тўйлари ўтказилди (фото) >>>

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар