Мавсумнинг энг омадсиз 5 жамоаси (Фурқат Юсупов блоги)

Кучли бешлик чемпионатларининг 4 тасида мавсум якунланиб бўлди.   Фақатгина Италия "А" сериясида 1 тур қолди.   Биз бу мавсумнинг энг омадсиз 5 жамоаси ҳақида тўхталиб ўтишни жоиз деб топдик.  

5.   "Волфсбург" 16-ўрин

6 йил олдин Бундеслига чемпиони бўлган "Волфсбург"нинг бугунги аҳволига ҳавас қилиб бўлмайди. "Бўрилар" 18 жамоа орасидан 16-ўринни эгаллашди ва Бундеслигада қолиш ўйинида иштирок этадиган бўлишди.  Агар жамоа чемпионатни тарк этадиган бўлса бу Бундеслига учун катта йўқотиш бўлади.  

4.   "Лестер" 12-ўрин
Аслини олганда "Лестер"нинг бу ўринни эгаллаши ёмон натижа эмас.  Бироқ "тулкилар" ўтган мавсумда бутун дунёда шов-шув кўтариб АПЛ чемпиони бўлиб қўйишди. Шундай экан чемпион жамоанинг 12-ўринни эгаллашини яхши натижа деб бўлмайди.   Балки жамоа бошқарув рулига Шекспир келмаганида клубнинг ўрни бундан ҳам паст бўлган бўлармиди.  

3.   "Интер" 7-ўрин

Моуриньо кетганидан буён ўзига кела олмаётган "Интер" мавсумни жуда омадсиз бошлади. Бироқ чемпионат ўрталарида кетма-кет мағлубияциз сериялар орқали анча юқорига кўтарилиб олганди. Аммо мавсум охирида "нерадззуррилар" қаторасига саккиз ўйинлик ғалабасиз серияадан сўнг еврокубоклардан ташқарида қолиб кетишди.  

2.  "Арсенал" 5-ўрин
Венгер "тўртинчи" деган "шарафли" номдан қутулди.  "Арсенал" мавсумни 5-ўринда якунлади ва Арсен клубга келганидан буён илк бора Чемпионлар лигаси йўлланмасидан қуруқ қолди.  Боз устига клуб охирги 38 йилдаги энг ёмон натижасини қайд этди.  Балки Жаноб Арсеннинг "Арсенал"дан кетадиган пайти келгандир. 

1.   "Манчестер Юнайтед" 6-ўрин
Ўз сафига 105 миллион евролик футболчини қўшиб олиб, боз устига Жозе Моуриньо мураббийлик қилган "Манчестер Юнайтед" чемпионатда атиги 6-ўринни эгаллади. Фергюсон даврида 3-ўриндан пастга тушмаган "қизил иблислар" бу мавсумда ўз тарихларидаги энг ёмон натижани қайд этишди.   "Манкунианликлар" дахшатли ҳужум чизиғига эга бўлишига қармай чемпионатда 54 та гол уришди холос. Жамоа 38 ўйиннинг 15 таисда рақиблар билан муросага келганини инобаатга олсак, бу "МЮ"дан АПЛда ҳеч бир клуб ҳайиқмай қолди.  

Фурқат Юсупов

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Билдирилган фикрлар
  1. #1 15:36, 11.07.2017 Dadaxon Xasanov

    Eng zo`r jamoa bu Barcelona-dir!

Бўлимлар