"Орол" сўнги дақиқаларда имкониятни бой берди

Биринчи лиганинг 6-турида Нукуснинг "Орол" жамоаси ўз майдонида Самарқанднинг "Динамо" жамоасини қабул қилди.

14 дақиқада Сафаров меҳмонларнинг ажойиб комбинациясини гол билан якунлаган бўлса, орадан 9 дақиқа ўтгач Каримбаев 20 метрлар масофадан ҳисобни тенглаштирувчи голга муаллифлик қилди.

63 дақиқада баҳсли вазият юзага келди. Бош ҳакам қанот ҳакамига мурожаат қилди. Дастлаб тўпни майдондан чиқиб кетганини кўрсатиб турган қанот ҳаками, бош ҳакам билан маслаҳатлашди. Натижада Расулов 11 метрлик "нуқта"ни кўрсатди. Табиийки ҳакамнинг бирданига айниб қолиши мезбонларнинг эътирозларига сабаб бўлди. Пеналтини Тойлоқов аниқ амалга ошириб яна меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

76 дақиқада белгиланган жарима зарбасидан мезбонлар унумли фойдаланган ҳолда мувозанатни тиклашди. 86 дақиқада Шарипов симуляция ишлагани учун иккинчи сариқ карточкасини олиб майдондан четлатилди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган илк дақиқада эса мезбон жамоа футболчиси Мусаев ҳам иккинчи бор огоҳлантирилди. Бироқ буни бош ҳакам пайқамади. Натижада яна бир бор катта саҳнага қанот ҳаками чиқди ва бош ҳакамга Мусаев иккинчи марта огоҳлантириш олганини таъкидлаб, уни майдондан чиқиб кетишини таминлади. Мезбонлар мухлислари четлатилган футболчини олқишлар билан кузатиб қўйишди.

Ҳакам ўйинга 4 дақиқа қўшиб берган эди. Ана шу дақиқаларнинг учинчисида Исроилов дарвозабоннинг қўпол хатосидан унумли фойдаланиб, "Динамо"га муҳим 3 очкони туҳфа этди. Ушбу ўйинни кузатар эканмиз, биринчи лига савиясиз ҳакамлар билан ривожланиш ҳақида ўйламаса ҳам бўлаверади.

«Орол» (Нукус) – «Динамо» (Самарқанд) – 2:3. 3127 мухлис.
Ҳакамлар: К. Расулов (Қарши) – 8,0, Н. Болтаев (Навоий) – 8,4, С. Саттаров (Қарши) – 8,1, Д. Искандаров - 8
Инспектор: Ш. Джумаев (Қарши).
Голлар: Ш. Каримбаев (23), И. Сейтназаров (76) – А. Сафаров (14), О. Тойлоқов (63, пенальти), Б. Исроилов (90+3).
Огоҳлантиришлар: Р. Мусаев (20), Т. Турдыев (65), М. Канназаров (81) – Ф. Абдусалимов (58), И. Шарипов (64), Л. Нуритдинов (90).
Четлатишлар: Р. Мусаев (90+1) – И. Шарипов ( 86).
«Орол»: Шаропат Бекимбетов, Шариёр Каримбоев, Навруз Хаипов, Самат Полвонов, Темур Турдиев, Пулат Уразбоев, Расул Мусаев, Максуд Калназаров, Ринат Шулманов, Ислом Сейтназаров, Кайрат Жазизов.
Захира: Жаксибой Алламберганов, Саламат Отамуротов, Фаррух Ниёзимбетов, Ойбек Рузимов, Алберт Сиддиков, Курдиёр Эралиев, Ислом Усмаддинов.
«Динамо»: Михаил Наумов, Акмал Бозоров, Бунёд Исроилов, Алексей Николаев, Фирдавс Абдусалимов, Омад Тайлоқов, Жасур Азимов, Саиджамол Давлатжонов, Достон Ибрагимов, Алишер Холиқов, Амиржон Сафаров.
Захира: Шухрат Муродов, Миркомил Локаев, Лазиз Нуриддинов, Ислом Шарипов, Темур Шарипов, Жонибек Кўчимов, Виктор Клишин.

Манба: www.KRuz.uz

Бўлимлар