Маҳкама ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботини депутатлар тинглади

23 май куни Ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси Нукус шаҳар кенгаши ва халқ депутатлари Нукус шаҳар кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг 2017 йилдаги иш режасига мувофиқ  Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши мажлислар залида “Тижорат банклари бўлимлари томонидан тадбиркорлик,  жумладан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун банк кредитлари берилишининг ҳолати тўғрисида халқ депутатлари туман кенгашида тижорат банклари бўлимлари раҳбарларининг ҳисоботини тинглаш,  бу борада тегишли қарор қабул қилинишига эришиш,  унинг ижросини назорат қилиш” ҳақидаги ҳоким ўринбосарлари,  маҳкама ва ташкилотларни раҳбарларининг ҳисоботини депутатлар тинглади.

Учрашувни ташкиллаштиришдан кўзланган асосий мақсад, тегищли ташкилотлар раҳбарларининг йил давомида амалга ошираётган ишларини назорат қилиш ва ҳисоботини олиш бўлиб ҳисобланади.

Учрашувда Халқ депутатлари Нукус шаҳар депутати А.Ережепов очиб берди.

Тадбирда халқ депутатлари Нукус шаҳар кенгаши депутатлари,  банк ходимлари,  Нукус шаҳар ИИБ ходими,  бошланғич партия ташкилоти бошлиқлари ва партия фаоллари иштирок этишди.

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасы бўйича 17 726 партия аъзолары, 761 бошланғич партия бириктирилган ҳолда фаолият юритмоқда.

Халқ депутатдари Нукус шаҳар Кенгашига O’zLiDePдан 7 нафар депутат сайланган.

Фурқат Юсупов

OzliDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати раҳбари

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар