#Barkamolavlod2017 Қорақалпоғистонлик спортчилар орасидан биринчи чемпион маълум бўлди

Жиззах вилоятида бўлиб ўтаётган "Баркамол авлод" спорт ўйинларида Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси ҳисобига илк олтин медал ёзилди. 

"Barkamol-avlod.uz"нинг хабар беришича, "Сўғдиёна” универсал спорт мажмуасида "Баркамол авлод – 2017” саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган энг сара спортчилар брасс,  чалқанча,  баттерфляй,  эркин ҳамда аралаш эстафета усулларида сузиш бўйича ўзаро куч синашдилар.  

Иштирокчилар орасида мамлакат биринчиликлари,  халқаро турнирлар ғолиб ва совриндорлари борлиги мусобақаларнинг муросасиз ўтишини таъминлади. 

Юз метрга баттерфляй усулда сузишда қизлар ўртасида қорақалпоғистонлик Маржина Ўразимбетова,  ўсмирлар баҳсида пойтахтлик Артём Козлюк энг яхши натижа қайд этди. 

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

"Баркамол авлод-2017" спорт ўйинлари ҳақидаги бошқа янгиликлар

#Barkamolavlod2017 Қорақалпоғистонлик спортчиларни кузатиш маросими бўлиб ўтди (фоторепортаж)

#Barkamolavlod2017 Қорақалпоғистонлик спортчилар орасидан биринчи чемпион маълум бўлди

#Barkamolavlod2017 Қорақалпоғистонлик баскетболчилар финалга чиқишди

#Barkamolavlod2017 Қорақалпоғистонлик шахматчилар 1-турни қандай ўтказишди

#Barkamolavlod2017 Қорақалпоғистонлик гандболчилар финалга йўл олишди

#Barkamolavlod2017 спорт мусобақаларининг тантанали очилиш маросимидан фоторепортаж

Бўлимлар