"Нукус ФМ" радиоси директори "Ёш репортёрлар" билан учрашди

“Нукус ФМ” радиоси директори ва ижрочи координаторлари “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳузуридаги “Ёш репортёрлар” клубига семинар тренинг ўтказишди. 

Унда “Нукус ФМ”да “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати лойиҳаларини радиода янада кенгроқ оммалаштириш йўллари мавзусида суҳбат бўлиб ўтди.  

Бахит Ельманов , “Нукус ФМ” директори: 

- Ҳозирда журналистика соҳасида ишлаш осонроқ.  Биз ёшларни ўз соҳамизга тортиш мақсадида ўзларимиз шахсан сизлар билан тадбир ташкиллашитираяпмиз.  Сиздан ташаббус ва гўя биздан очиқ эшик имкониятлари.  

Семинар очиқ тарзда ташкиллаштирилиб унда семинар қатнашчилари ўзларининг таклиф ва саволлари билан мурожаат қилдилар. 

Сейтмуратов Бекмуратов,  “Ёш репортёрлар” клуби “Ижтимоий тармоқ” бўлими аъзоси: 
- Мен,  автомобилларда радио эшитганимда одамлар савол жавоб пайтида СМС орқали  жавоб  беришади.  Агарда бу системани янгича дастурда,  яни “Камолот” ҳақида саволлар бериб аҳолига ташкилот томонидан ташкиллаштирилаётган тадбилар ҳақида маълумотлар бериб ўтсак қандай бўлади?

Қудрат Назаров,  “Ёш репортёрлар” клуби “Ижтимоий тармоқ” бўлими аъзоси: 
- Айнан ёшлар ҳақида гап кетадиган бўлса,  улар орасида мунозаралар,  дискуссиялар амалга оширсак” дея таклифлар билан чиқишди. 

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар