O’zLiDeP Қораўзакнинг тадбиркор аёлларини аниқланди

Мамлакатимизда тадбиркор ва фермер хотин-қизлар ўртасида ўтказилаётган “Тадбиркор аёл” танловининг Қораўзак туман босқичи Қораўзак агросаноат касб-ҳунар коллежининг мажлислар залида бўлиб ўтди.

Унда O’zLiDeP Қораўзак туман кенгаши ходимлари, мутасадди ташкилот вакиллари, тадбиркор ва фермер аёллар, коллеж ёшлари ва ОАВ вакиллари иштирок этган танловда асосан мамлакат иқтисодиётида хотин-қизлар иштирокидаги хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини ошириш, тадбиркорлик ривожида аёлларнинг иштирокини янада кучайтиришни қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий маҳорати ва билим даражасини ошириш учун зарурий шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорлик ва фермерлик билан шуғулланиб келаётган аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш муҳимдир.

Шу боис тумандаги айниқса маҳаллаларда ҳунармандчилик, тикувчилик билан шуғулланиб келаётган аёллар ва қизларимиз ўзларининг қўл меҳнатлари билан иштирок этди.

Бугунги кунда туман бўйича 971 нафар сафдошларимизнинг 316 нафарини аёлларимиз ташкил этиб, улар 57 таянч нуқталарига бириктирилган ҳолда фаолият олиб бормақда. Бугунги танлов ҳам айнан маҳаллалардаги ишсиз юрган аёлларимизга ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида юрган, коллежни битириш арафасида турган қизларимиз учун ҳам муҳим дастуриломол ҳисобланади.

Ҳеч кимга сир эмас давлатимиз иқтисодиётининг баланд бўлишида тараққиётимизнинг ривожланишида тадбиркорликнинг роли катта. Аҳолининг қарийб 76 фоиздан зиёди ушбу соҳада бандлиги таъминланган. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 4-ижтимоий соҳани ривожлантириш йўналишида ҳам хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг жамиятдаги роли ва мавқеини янада ошириш, аҳолининг бандлигини таъминлаш, ишсизлик даражаси юқори бўлган ва меҳнат бозорида вазият мураккаб бўлган 34 та туманда 46 минг 800 та иш ўрни ташкил этиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун таълим муассасаларининг 10 минг нафар битирувчисига 60 миллиард сўм миқдорида кредитлар ажратиш кераклиги қайд этилган.

Ҳунармандчилик билан 10 йилдан буён шуғулланиб келмоқдаман дейди – Қораўзак тумани “Есим” маҳалла фуқаролар йиғини турғуни Замира Ўтепбергенова.

Айниқса қорақалпоқ халқининг  миллий нақшлари туширилган қуроқ кўрпача ва ёстиқлар, ёш оилалар учун шимилдиқлар, ҳар ҳил бежирим нақшлар туширилган миллий маҳсулотларим билан иштирок этмоқдаман. Партиянинг ғоявий дастурлари, ўтказилаётган ҳар бир лойиҳалари менда катта таъссурот қолдирди.

Қолаверса энг фаол қатнашган иштирокчиларга ҳам партия томонидан фахрий ёрлиқлар ҳам топширилди.

А.Сиримбетова  

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши масъул ходими

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар