Қорақалпоғистонлик ОАВ ходимлари Орол денгизига саёхат уюштирмоқда

Шу йилнинг 27-28 май кунлари оммавий ахборот воситалари ва мутахассислар иштирокида (40 киши атрофида) Орол денгизи ва Мўйноқ тумани ҳудудига медиатур ташкил қилинмоқда.

Медиатур Қарақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгиши ёрдамида Қорақалпоғистон ахборот агентлиги ва Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси Қорақалпоғистон бўлими томонидан ташкил қилинаётган бўлиб, мазкур тадбирни уюштиришдан мақсад – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 февраль кунги «Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини 2017-2018 йилларда иқтисодий ривожлантириш ва бандликни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2803-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан, яъни Мўйноқ тумани ва Орол денгизи ҳудудига туристларни кенгроқ жалб қилишни назарда тутган ҳолда ҳудуднинг табиати, тарихи, ҳайвонот олами ва туман халқининг  дастурлари, анъаналари ҳақида журналистик материаллар тайёрлашдир.

Оммавий ахборот воситалари ходимларини Орол денгизи ҳудудига саёхатга олиб чиқиш илк бор ташкил қилинмоқда, - дейди медиатур ташкилотчиси, Қорақалпоғистон ахборот агентлиги Е.Қанаатов. Орол муаммоси ҳақида ижод қилаётган касбдошларимиз кўп, лекин Орол денгизини, ҳудуддаги экологияк вазиятни ўз кўзи билан кўриб, юрагидан ўтказиб ижод қилган бошқа. Мўйноқ тумани кўпчиликнинг тасаввурида фақат фожеали экологик зона сифатида гавдаланади. Лекин, бу тўғри эмас. 240дан ортиқ турдаги қушлар салтанати ҳукм сураётган “Судочье” кўлини, бетакрор Устюрт чинкларини, каньонларини, мўъжаз Орол денгизи акваториясини ва Устюрт кенгликларидаги кўплаб учрашадиган тарихий обидаларни кўрган киши бутун умр ушбу маконга меҳир боғлаши табиий.

 Медиатур давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари эски Буюк ипак йўли бўйлаб ҳали ўз сирини очмасдан ётган кўчманчи қабилаларга оид қатор тарийхий объектларни, жумладан эски каровон сарайларни, шунингдек, табиатда камёб учрайдиган фламинго қушларини томоша қилиши, Орол денгизида катерда ва денгиз қирғоғида квадрациклларда учиши, туристлар эътиборини кенг жалб қилиб келаётган ажойиб Устюрт каньонларини тасвирга олиши, кечаси олов атрофида маданий-адабий тадбирлар уюштириши ва денгиз қирғоғидаги ўтовларда қўниши, Мўйноқ туманидаги кемалар қабристонига, музейга ташриф буюриши ва туманда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари билан танишиши ҳамда бошқа тадбирлар режалаштирилган.

Ушбу медиатурга ЎзФА Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси туризмни ривожлантириш бошқармаси, “Ўзавтодарётранс” Қорақалпоғистон бўлими, “UzKorGas Chemical”, «Зарубежнефтегаз - ГПД Центральная Азия» МЧЖ, “Устюртгаз” МЧЖ корхоналари ва “Ayim tour” туристик компанияси ҳамкорлик қилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар