O’zLiDeP: Имконияти чекланган болалар мактаб интернатида расмлар танлови ўтказилди

1-июн халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши 4-сонли имконияти чекланган болалар мактаб интернати биносида “Биз буюк юрт фарзандларимиз” шиори остида “Бахтли болалик” мавзусида расмлар танловини ўтказди. 

Тадбирда кўзланган асосий мақсад,  партия дастурида кўрсатилган ёшларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат,  ўз элим,  ўз юртим,  жон Ўзбекистоним,  дея ғурурланиб яшаш руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш,  ҳар қандай шароитда мустақиллик йўлимиз,  қадриятларимиз,  миллий ва диний анъаналаримиз,  урф-одатларимизни қадрлаш,  шу билан бирга,  барча миллат ва элатлар қадриятларини камситишга йўл қўймаслик,  бундай ҳуружларга қарши изчил кураш олиб бориш ҳамда имконияти чекланган болаларни қўллаб-қувватлаш,  уларнинг иқтидорини юзага чиқаришга кўмаклашиш ҳисобланади.

Тадбирда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Сағиндиқ Турманов,  O’zLiDeP Нукус шаҳар Кенгаши раиси,  “Кардар” МЧЖ директори Мурат Шимбергенов,  “Сторй Вектор” МЧЖ директори Темур Панаевлар сўзга чиқиб,  болаларни байрам билан табриклашди. 

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасы бўйича 17 726 партия аъзолары,  761 бошланғич партия бириктирилган ҳолда фаолият юритмоқда. Партиянинг электорати ҳисобланадиган тадбиркорларнинг сони 2171 тани ташкил этади.

1970 йилда очилган 4-сонли имконияти чекланган мактаб интернатида 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган 213 бола тарбия олмоқда. 

Танлов якунида иштирокчиларга O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси ва Нукус шаҳар Кенгаши,  “Кардар” МЧЖ ва “Строй Вектор” МЧЖ томонидан  диплом ва совғалар топширилди. 

 

Фурқат Юсупов

OzliDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати раҳбари

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар