Бузилган уй учун компенсация тўланади?

Маҳаллий ҳокимлик вакиллари давлат эҳтиёжлари учун йер участкасининг олиб қўйилиши муносабати билан биз яшаб турган уйнинг бузилиши тўғрисида билдиришнома олиб келишди.  Айтингчи,  бизга бузиладиган уй ва боғ учун компенсация тўланадими? Ушбу компенсация қайси муддатларда тўланади? Мол-мулкимиз қиймати қайси ташкилот томонидан баҳоланади? Шулар ҳақида тушунтириш берсангиз. 

Ўзбекистон Республикасида хусусий мулк Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига (кейинги ўринларда – Қонун) мувофиқ давлат томонидан ҳимоя қилинади. 

Ушбу Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ,  давлат органининг мулкдорнинг мол-мулкини бевосита олиб қўйишга қаратилмаган қарори,  шу жумладан,  мулкдорга қарашли уй,  бошқа иморатлар,  иншоотлар ёки дов-дарахтлар жойлашган йер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори муносабати билан мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига фақат қонунларда белгиланган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилиб,  бунда мулкдорга олиб қўйилган мол-мулкка тенг мол-мулк берилади ва у кўрган бошқа зарарларнинг ўрни қопланади ёки мулк ҳуқуқи бекор қилиниши туфайли етказилган зарарнинг ўрни тўла ҳажмда қопланади. 

Ер участкаси ёки унинг бир қисмини олиб қўйиш тартибини,  шунингдек,  ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан бузилаётган уйлар,  ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иморатлар,  иншоотлар ва кўчириб ташланган дов-дарахтлар учун фуқароларга ва юридик шахсларга тўлов миқдорини ҳисоблаб чиқиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади. 

Ер участкасини олиб қўйиш ва уйлар,  ишлаб чиқариш иморатлари ҳамда бошқа иморатлар,  иншоотларни бузиш ҳамда дов-дарахтларни кўчириб ташлаш тўғрисидаги қарор бош режаларга,  шунингдек,  шаҳарлар ва посёлкаларнинг турар жой туманлари ва кичик туманларини муфассал режалаштириш ва иморат қуриш лойиҳаларига мувофиқ қабул қилинади. 

Олиб қўйилаётган ер участкаларида уйлар,  ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иморатлар,  иншоотларнинг асоссиз бузилишига ҳамда дов-дарахтларнинг кўчириб ташланишига йўл қўйилмайди. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси,  Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,  вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори асосида тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ер участкасини олиб қўйиш ҳамда уйлар,  ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иморатлар,  иншоотларни бузиш ва дов-дарахтларни кўчириб ташлаш тўғрисида ўз қарорини чиқарадилар. 

Тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,  вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ер участкасини олиб қўйиш,  ер участкасида жойлашган уйлар,  ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иморатларни,  иншоотларни бузиш ва дов-дарахтларни кўчириб ташлаш тўғрисидаги тегишли қарорлари нусхаларини билдиришномага илова қилган ҳолда,  бузиш бошлангунгача 6 ойдан кечикмай,  имзо қўйдириб уйлар,  ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иморатлар,  иншоотлар ва дов-дарахтлар мулкдорларини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиши шарт. 

Бунда ўзбошимчалик билан барпо этилган уйлар,  ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иморатлар ҳамда иншоотлар қиймати тўланмайди.  Олиб қўйилаётган ер участкалари корхоналар,  муассасалар ва ташкилотларга ажратиб берилган тақдирда уй-жой қийматини тўлаш,  уйлар (квартиралар) бериш ва вақтинчалик турар жой бериш,  шунингдек,  янги жойга кўчиш билан боғлиқ барча харажатларни қоплаш тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари қарорига кўра ушбу корхоналар,  муассасалар ва ташкилотлар томонидан амалга оширилади. 

Компенсация турлари

Ер участкаларини олиб қўйиш компенсациянинг қуйидаги турлари берилиши шарти билан амалга оширилади: 

- фуқароларга уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган бошқа тенг қийматли обод турар жойни мулк қилиб бериш ва дов-дарахтлар қийматини тўлаш.  Турар жой олиш учун бузилаётган уй (квартира) эгаси бўлажак бузиш тўғрисида билдиришнома олингандан кейин бир ой муддатда оила аъзолари ёки бошқа биргаликда яшайдиган (рўйхатдан ўтган) шахслар билан келишган ҳолда тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига ўзига бузилган уй-жой ўрнига турар жой ажратиш тўғрисида ариза бериши керак.  Ушбу аризада оила таркиби,  доимий яшайдиганлар сони,  турар жой майдонининг ижтимоий нормасидан ортиқча қўшимча уй-жой майдони олиш учун имтиёзлар кўрсатилади.  Уй (квартира)ни бузиш фақат томонларнинг келишуви бўйича мулкдорга бузилаётган уй (квартира) ўрнига турар жой берилгандан кейин амалга оширилиши мумкин? 

- бузилаётган уйлар,  бошқа иморатлар,  иншоотлар ва дов-дарахтлар қийматини фуқароларга тўлаш. 

Уйлар (квартиралар),  иморатлар ва иншоотларни,  шунингдек,  олиб қўйилаётган ер участкаларидаги кўп йиллик дов-дарахтларни баҳолаш баҳоловчи ташкилотлар томонидан ариза берувчининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.  Пул компенсацияларини тўлашнинг аниқ муддатлари ва тартиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,  вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарори билан,  бузиш бошлангунгача пул компенсациясини тўлаган ҳолда белгиланади? 

- ер участкасини ўзлаштириш даврига икки йилгача муддат билан ижара шартномаси асосида вақтинча уй-жой берилиб,  бузилаётган уйлар (квартиралар),  иморатлар,  иншоотлар ва дов-дарахтларнинг қиймати тўлиқ тўланган ҳолда фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш учун белгиланган норма доирасида ер участкаси бериш. 

Бузилаётган уй (квартира) мулкдори ер участкаси олиш учун бўлажак бузиш тўғрисида билдиришнома олингандан кейин бир ой муддатда тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига якка тартибда уй-жой қуриш учун унга ер участкаси ажратиш тўғрисида ариза бериши керак.  Аризада оиланинг таркиби,  доимий яшаётганлар сони ва ижара шартномаси асосида вақтинча турар жойга бўлган эҳтиёж кўрсатилиши керак.  Уй (квартира) якка тартибда уй-жой қуриш учун мулкдорга ер участкаси ажратилгандан,  шунингдек,  ер участкасини ўзлаштириш даврига икки йилгача муддат билан ижара шартномаси асосида вақтинча уй-жой берилгандан кейин бузилиши мумкин? 

- фуқароларга ва юридик шахсларга тегишли бўлган бузилиши керак уйлар,  иморатлар ва иншоотларни кўчириш ва янги жойда тиклаш.  Кўчириш ва тиклаш мазкур жой (аҳоли пункти) доирасида белгиланган нормалар бўйича ажратиладиган ер участкаларида ва фақат уйлар,  иморатлар ва иншоотларнинг техник ҳолати уларни кўчириш имконини бериши шартларида амалга оширилади,  яъни,  конструксиялар ва элементларнинг ҳолати қисмларга ажратиш,  ташиш ва янги жойда йиғиш имконини бериши керак. 

Бунда турар жой мулкдорлари бўлган фуқаролар ва юридик шахсларга турар жойни кўчириш ва тиклаш даврига ҳокимликлар томонидан икки йилгача муддат билан ер участкасини ўзлаштириш даврига ижара шартномаси асосида вақтинча уй-жой берилади.  Уйлар,  иморатлар ва иншоотларни кўчириш ва янги жойда тиклаш тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан белгиланадиган муддатларда,  бироқ бир йилдан кеч бўлмаган муддатда амалга оширилиши керак? 

- янги жойда уйлар,  иморатлар қуриш ҳамда уларни фуқаролар ва юридик шахсларга мулк қилиб бериш.  Бунда бузилаётган уйлар (квартиралар),  иморатларнинг қиймати пул билан қопланмайди.  Уйлари (квартиралари) бузилиши лозим бўлган фуқаролар ва юридик шахсларга янги жойда уй,  иморат қуриш даврига тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан ижара шартномаси асосида вақтинча уй-жой берилади.  Уйлари (квартиралари) бузилиши лозим бўлган фуқаролар ва юридик шахслар бузиладиган уйлар (квартиралар) ўрнига янги жойда қурилган уйни,  иморатни олиш учун бузиш тўғрисидаги билдиришнома олингандан кейин бир ой муддатда тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига ариза беришлари керак.  Аризада оиланинг таркиби,  доимий яшовчилар сони ҳамда турар жой билан таъминлаш бўйича улардаги мавжуд имтиёзлар кўрсатилиши керак. 

Компенсация миқдорини белгилаш бўйича комиссия

Бузиладиган уйлар (квартиралар),  иморатлар,  иншоотлар,  кўчириладиган дарахтлар учун тўлов миқдори масаласини кўриб чиқиш учун тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари бошчилигида ҳокимликларнинг молия ва бошқа бошқармалари (бўлимлари) вакилларидан,  ерлардан фойдаланиш ва қўриқлашни назорат қилиш бўйича давлат инспектори,  фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи,  ер участкаси олиб қўйилаётган ер эгаси (ердан фойдаланувчи,  ижарачи),  ўзига ер участкаси ажратиб берилаётган корхона,  муассаса ёки ташкилот вакилидан ҳамда ҳокимликлар хоҳишига кўра бошқа ваколатли органлар вакилларидан иборат таркибда тўлов миқдорини ва компенсация турини белгилаш бўйича комиссиялар ташкил этадилар. 

Бузилаётган уйлар (квартиралар)ни,  олиб қўйилаётган участкадаги бошқа иморатлар ва иншоотларни (ўзбошимчалик билан қурилганлардан ташқари) бузишдан олинган барча материаллар қурувчининг ёки тўловни мулкдорга тўлиқ тўлаётган бошқа ер эгаси (ердан фойдаланувчи,  ижарачи) ихтиёрида қолади. 

Айрим ҳолларда,  бузилаётган уй (квартира),  иморатлар,  иншоотлар ва кўчирилаётган дов-дарахтлар эгасининг хоҳишига кўра,  уй-жойни бузишдан олинган материаллар тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари қарорига биноан мулкдорга берилиши мумкин. 

Бу ҳолда комиссия мулкдорга бериладиган бузишдан олинган материаллар қийматини бузиш вақтида амалда бўлган бозор нархлари бўйича уларнинг эскирганлигини ҳисобга олган ҳолда белгилаши керак. 

Фуқаролар томонидан умрбод эгалик қилиш учун мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан фойдаланиладиган,  кимошди савдоси асосида сотиб олинган ер участкалари олиб қўйилган тақдирда уларга умрбод эгалик қилиш учун мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан тенг қийматли янги ер участкаси берилади. 

Манба: Soliq.uz

Бўлимлар