Хўжайлида 25 та никоҳ тўйи ўтказилди (Фотогалерея)

Хўжайли туманидаги «Анткия» тўйхонасида 25 жуфт келин-куёвларнинг никоҳ тўйлари ўтказилди.

Дастлаб улар тумандаги  диққатга сазовор жойларини томоша қилиб,  Хотира майдонидаги ёдгорлик пойига гуллар қўйдилар.

Сўнгра улар туман жомеъ масжидида шаръий никоҳ ўқилди.

Шундан сўнг келин-куёвларга мебеллар жамланмаси сертификати ва никоҳ узуклари совға қилинди. 

Муҳташам тўйхона олдида келин-куёвларни,  санъаткорлар карнай-сурнай садолари остида кутиб олишди.  

Бу бахт тўйига Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари,  Республика хотин хизлар қўмитаси раиси З.Ибрагимова, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг раиси У.Жалменов ва бошқалар ёш келин куёвларни табриклади.   

Никоҳ тўйлари ўтаётган келин-куёвларнинг иш билан таъминланганлик ҳолати ўрганиб чиқилиб, ишсизлари ишга жойлаштирилгани янги бунёд этилаётган оилаларнинг моддий фаровонлигини таъминлашга хизмат қилиши сўзсиз.  

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даги гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар