Ўрмон хўжалиги ходимларининг бепарволиги туфайли Нукус туманида ўрмон ёнди

Юртимизга бахор келиб,  кунларнинг исиб бориши билан фуқароларимиз тамонидан ободонлаштириш ишлари олиб борилади.  Ободонлаштириш ишларини олиб бориш давомида қуруқ ўт-чўпларни ёқиб қаровсиз қолдириш натижасида ёнғинлар келиб чиқиш ҳолатлари аниқланмоқда.  

Айниқса,  ўрмонда хўжалигида умуман олов ёқиш мумкин эмас.  Бу ҳақида фуқароларни огоҳликка чорлаб,  ўрмонда хўжалигини кўз қорачигидек асраб-авайлашга жавобгар бўлган ўрмон хўжалиги ходимларининг ўзлари томонидан олов ёқиб ўрмонни ёқиш ҳолатлари юз бераётган бўлса бошқа фуқаролардан нима кутиш мумкин? 

ҚР ИИВ ЁХБ Ёнғин техник лобораторияси катта омилкори сафдор Айбек Абдирахмановнинг хабар беришича,  жами 6 нафар ўрмон хўжалиги ходимларининг бепарволиги сабабли Нукус тумани Арбаши ОФЙ худудида ўрмон ёнғини келиб чиқди. 

5 май куни соат 12:03 атрофида Нукус тумани Арбаши ОФЙ ҳудудидаги ўрмон хўжалигига тегишли бўлган экин майдонидаги қуруқ ўт-чўпларни тозалаш мақсадида уларни ёққан ва шамолнинг кучайиши натижасида Бозатау канали ёқасидаги ерларга ўтиб кетишига сабаб бўлган.  

Ёнғин натижасида ўсиб турган дарахтларга зарар етган.  Ёнғиннинг келиб чиқишига ўрмон назоратчиси И.М бошчилигида жами 6 нафар ўрмон хўжалиги ходимларининг бепарволиги сабаб бўлган.  Натижада келтирилган зарар 20 млн сўмдан ортиқни ташкил қилмоқда. 

Олов ёқиб ўрмонга ва қолаверса она табиятга зарар этказиш ўрмон хўжалиги ходимлари учун исноддир. 

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даги гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар