Нукуслик йигит қайнотасининг уйида ёнғин содир қилди

21 май куни соат 02:43 да Нукус шахри «Уйғур уткели» кўчасида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида ҚР ИИВ ЁХБ га хабар келиб тушди.  Бу ҳақда ҚР ИИВ ЁХБ бошлиғи в.б майор Азамат Давлетов "KRuz.uz"га хабар берди. 

Ёнғин кўлами катта бўлса ҳам Нукус шаҳрини ёнғиндан муҳофаза қилувчи №1 ва №2 ҲЁХҚ ларидан томонидан бартараф этилди.  Ёнғин икки каватли уйнинг иккинчи қаватида содир бўлган ва жами 47 м2 майдонга тарқалган. 
 
Ёнғиннинг келиб чиқиши ўрганилганида Кегейли туманида туғилган 1995 йил туғилган фуқаро С.М, турмуш ўртоғи Н.Мнинг ота уйига келади.   

Уйнинг иккинчи қаватидалигида тамаки чекиб,  унинг қолдиғини деразадан отиб юборади. Лекин, афсуски унинг бепарволигидан тамаки қолдиғи дераза ёнида турган пар ёстиққа тушади. Натижада эҳтиётсиз куёвбола қайнотаси Н.Ага  тегишли бўлган уйнинг иккинчи қаватида ёнғин содир булишига сабабчи бўлган.  

Ёнғин оқибатида келтирилган зарар жами 26 млн сўмдан ортиқни ташкил қилмоқда.  

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даги гуруҳ орқали кузатиб боринг!  

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар