#Sayohat Устюрт текисликлари (фото)

Яқинда 40 нафар оммавий ахборот воситалари ва мутахассислар иштирокида Орол денгизи ва Мўйноқ тумани ҳудудига медиатур ташкил қилинди.

Медиатур Қарақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёрдамида Қорақалпоғистон ахборот агентлиги ва Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси Қорақалпоғистон бўлими томонидан ташкил қилинган бўлиб,  мазкур тадбирни уюштиришдан мақсад – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 февраль кунги «Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини 2017-2018 йилларда иқтисодий ривожлантириш ва бандликни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2803-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан,  яъни Мўйноқ тумани ва Орол денгизи ҳудудига туристларни кенгроқ жалб қилишни назарда тутган ҳолда ҳудуднинг табиати,  тарихи,  ҳайвонот олами ва туман халқининг  дастурлари,  анъаналари ҳақида журналистик материаллар тайёрлашдир. 

Тадбирнинг биринчи кунида журналистлар даставвал Устюрт текисликларига ташриф буюришди.

Қуйида Устюрт текисликларидан олинган расмларни томоша қилишингиз мумкин. 

2 кунлик медиатурни ташкил қилишда “Ўзавтодарётранс” Қорақалпоғистон бўлими, “UzKorGas Chemical”, «Зарубежнефтегаз - ГПД Центральная Азия» МЧЖ, “Устюртгаз” МЧЖ корхоналари, шунингдек “Tazabay grand service” МЧЖ ва “Ayim tour” туристик компанияси ҳамкорлик қилишди.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Мавзуга оид бошқа материаллар

Қорақалпоғистонлик ОАВ ходимлари Орол денгизига саёхат уюштирди (фото) >>>

Фотогалерея. Орол денгизида қуриш ҳолатидан олдинги ҳолат >>>

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даги гуруҳ орқали кузатиб боринг!

 

Бўлимлар