«Ёш ўт ўчирувчи» мусобақасининг туман босқичлари ўтказилди (Тўлиқ маълумот)

Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Ўрта махсус, касб-хунар таълими маркази ҳамда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати  Марказий Кенгашининг 2017 йил 30 апрель кунидаги «Ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида 2017 йилда «Ёш ўт ўчирувчи» мусобақаларини ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақидаги» қарори талабларига хамда мусобақаларнинг биринчи шаҳар ва туман босқичини ўтказиш жадвалига мувофиқ Нукус шаҳрида жорий йилнинг 27-май куни Нукус шаҳар «Турон» ўйингохида «ёш ўт ўчирувчи» спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақага Нукус шахридаги Ўрта махсус, касб-хунар таълими бошқармасининг 26 та коллеж ва лицейларидан 26 та терма жамоалар қатнашди. Мусобақада Қорақалпоқ Давлат университети қошидаги Нукус академик лицейи биринчи ўринни эгаллаб, иккинчи босқичда иштирок этиш учун йўлланма берилди. Бу ҳақда ҚР ИИВ ЁХБ катта мухандиси лейтенант Бауыржан Кошкаров «KRuz.uz»га хабар берди.

Шунингдек Хўжайли туманида жорий йилнинг 26 май куни «Ёш ўт ўчирувчи» мусобақаси Хўжайли Агро иқтисодиёт касб-хунар коллежида ўтказилди. Мусобақага Хўжайли туманидаги Ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг 5 та коллеж ва лицейларидан 5 та терма жамоалар қатнашди. Мусобақада Хўжайли Агро иқтисодиёт касб-хунар коллежи биринчи ўринни эгаллаб, иккинчи босқичда иштирок этиш учун йўлланма берилди.

Шўманой туманида 2017 йилнинг 26 май куни «Ёш ўт ўчирувчи» мусобақаси ўтказилди. Мусобақага Шўманой туманидаги Ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг 3 та коллежларидан 3 та терма жамоалар қатнашди. Мусобақада Шўманой Педогогика коллежи терма жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, иккинчи босқичда иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

Нукус туманида 2017 йилнинг 29 май куни «Ёш ўт ўчирувчи» мусобақаси Нукус туманидаги Кутанкул агроэкономика колледжида ўтказилди. Мусобақага Нукус туманидаги Ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг 3 та коллежларидан 3 та терма жамоалар қатнашди. Мусобақада Нукус туманидаги Кутанкул агроэкономика колледжи терма жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, иккинчи босқичда иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

Қораўзак туманида 2017 йилнинг 26 май куни «Ёш ўт ўчирувчи» мусобақаси Қораўзак Қишлоқ хўжалик касб-хунар коллежида ўтказилди. Мусобақага Қораўзак туманидаги Ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг 3 та коллежларидан 3 та терма жамоалар қатнашди. Мусобақада Қораўзак Қишлоқ хужалиги касб-хунар коллежи терма жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, иккинчи босқичда иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

Қўнғирот туманида 2017 йилнинг 26 май куни «Ёш ўт ўчирувчи» мусобақаси Қўнғирот райони Темир йўлчилар локомотив ўйингохида ўтказилди. Мусобақага Қўнғирот туманидаги Ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг 5 та касб-хунар коллежларидан 5 та терма жамоалар қатнашди. Мусобақада Қўнғирот қишлоқ хўжалик касб-хунар коллежи терма жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, иккинчи босқичда иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

Беруний туманида 2017 йилнинг 26 май куни «Ёш ўт ўчирувчи» мусобақаси Беруний қишлоқ ва сув хўжалик касб-хунар коллежида ўтказилди. Мусобақага Беруний туманидаги Ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг 8 та касб-хунар коллежларидан 8 та терма жамоалар қатнашди. Мусобақада Беруний Маиший хизмат касб-хунар коллежи терма жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, иккинчи босқичда иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

Элликқаъла туманида 2017 йилнинг 26 май куни «Ёш ўт ўчирувчи» мусобақаси Элликқаъла туманидаги маркази стодионида ўтказилди. Мусобақага Элликқаъла туманидаги Ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг 4 та касб-хунар коллежларидан 4 та терма жамоалар қатнашди. Мусобақада Бўстон ижтимоий иқтисодий касб хунар колледжи терма жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, иккинчи босқичда иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.  

Мўйноқ туманида 2017 йилнинг 24 май куни «Ёш ўт ўчирувчи» мусобақаси Муйнок саноат-транспорт касб-хунар коллежида ўтказилди. Мусобақага Мўйнок туманидаги Ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг 2 та касб-хунар коллежларидан 2 та терма жамоалар қатнашди. Мусобақада Муйнок саноат-транспорт касб-хунар коллежи терма жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, иккинчи босқичда иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

Тахтакупир туманида 2017 йилнинг 26 май куни «Ёш ўт ўчирувчи» мусобақаси Тахтакўпир Қишлоқ хужалиги  касб-хунар коллежида ўтказилди. Мусобақага Тахтакупир туманидаги Ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг 2 та касб-хунар коллежларидан 2 та терма жамоалар қатнашди. Мусобақада Тахтакўпир Қишлоқ хужалиги  касб-хунар коллежи терма жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, иккинчи босқичда иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

Кегайли туманида 2017 йилнинг 24 май куни «Ёш ўт ўчирувчи» мусобақаси Кегайли маркази спорт стадионида ўтказилди. Мусобақага Кегайли туманидаги Ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг 6 та касб-хунар коллежларидан 6 та терма жамоалар қатнашди. Мусобақада Кегайли Агросаноат касб-хунар коллежи терма жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, иккинчи босқичда иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

Тўрткул туманида 2017 йилнинг 23 май куни «Ёш ўт ўчирувчи» мусобақаси Тўрткул банк коллежида ўтказилди. Мусобақага Тўрткул туманидаги Ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг 9 та касб-хунар коллежларидан 9 та терма жамоалар қатнашди. Мусобақада Тўрткул Қишлоқ хўжалиги касб-хунар коллежи терма жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, иккинчи босқичда иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

Амударё туманида 2017 йилнинг 28 май куни «Ёш ўт ўчирувчи» мусобақаси Амударё Қишлоқ хўжалиги касб-хунар коллежида ўтказилди. Мусобақага Амударё туманидаги Ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг 3 та касб-хунар коллежларидан 3 та терма жамоалар қатнашди. Мусобақада Амударё Академик лицейи терма жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, иккинчи босқичда иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

Конликўл туманида 2017 йилнинг 28 май куни «Ёш ўт ўчирувчи» Қонликул тумани Қишлоқ хужалиги  касб-хунар коллежида мусобақаси ўтказилди. Мусобақага Конликўл туманидаги Ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг 3 та коллежларидан 3 та терма жамоалар қатнашди. Мусобақада Конликўл Саноат-транспорт коллежи терма жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, иккинчи босқичда иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

Чимбой туманида 2017 йилнинг 28 март куни «Ёш ўт ўчирувчи» Чимбой тумани Қишлоқ хужалиги  касб-хунар коллежида мусобақаси ўтказилди. Мусобақага Чимбой туманидаги Ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг 4 та коллежларидан 4 та терма жамоалар қатнашди. Мусобақада Қишлоқ хужалиги  касб-хунар коллежида терма жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, иккинчи босқичда иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

«Ёш ўт ўчирувчи» спорт мусобақасининг шахар-туманларда ўтказилган мусобақанинг биринчи босқичида биринчи уринни эгаллаган жамоалар жорий йилнинг 10 июнь куни Нукус шахрида утказиладиган Коракалпогистон Республикаси боскичида катнашиш хукукига эга буладилар. Якуний Узбекистон Республикаси боскичи жорий йилнинг 20 июнь куни Тошкент шахрида утказиладиган мусобакага катнашади.

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар