Қорақалпоғистонда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган 20 нафар мансабдор шахс ва фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги ПҚ-2992-сонли Қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда жорий йилнинг 31 май куни Республика миқёсида шаҳар ва туман ҳокимликлари, хукукни мухофаза килувчи органлар, маҳалла, ўқув муассасалари ва бошқа мутасадди ташкилотлар ходимлари иштирокида «Ёнғинлар профилактикаси куни» ўтказилди ва қўйидаги профилактик тадбирлар амалга оширилди;

Бошкарма катта мухандиси подполковник Б.Дауекеевнинг «KRuz.uz»га хабар беришича, Давлат ёнғин назорати ходимлари томонидан 17 та давлат тасарруфидаги объектлар текширилиб, 109 та камчиликлар аниқланди ва ушбу камчиликларнинг 67 таси ўз жойида бартараф этилди. Текширувлар давомида 146 нафар ишчи-хизматчилар билан суҳбатлар ўтказилди.

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати мансабдор шахслари ва шахсий таркиби томонидан маҳалла фаоллари билан биргаликда 10812 та аҳоли яшаш хонадонлари текширилиб, 26066 нафар фуқаролар билан йўриқномалар ўтказилди. Аҳоли турар жойларида аниқланган камчиликларни келиб чиқиши ва уларни бартараф этиш мақсадида 54 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида 205 нафар фукаролар муҳокама килинди.

Ўтказилган текширувлар жараёнида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган 20 нафар мансабдор шахс ва фуқаролар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 211-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди. Ёнғин чиқиш хавфи бўлган 3 та бино ва иншоотларнинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилиб, 4 та носоз электр ускуна ва агрегатлардан фойдаланиш тақиқланди.

Тадбирлар давомида 54 маротаба маҳаллаларда, 4 маротаба уй-жой мулкдорлар ширкатларида, 17 маротаба корхона ва ташкилотларда, 9 маротаба мактабгача таълим муассасаларида, 12 маротаба мактабларда, 7 маротаба  коллеж ва лицейларда, 11 маротаба даволаш муассасаларида учрашувлар ўтказилиб, ёнғинни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида профилактик тушинтириш ишлари олиб борилди.

 

Давлат ёнгин хавфсизлиги хизмати шахсий таркибининг жанговар тайёргарлигини янада ошириш максадида 4 маротаба ёнғин ўчириш амалий тактик машқ  ва  машғулотлар утказилди.

Республика худудида мавжуд булган 569 та ёнғинга қарши сув ховузларининг 14 таси ва 1423 та ер ости сув олгичларининг 34 таси текширилиб чиқилиб, аниқланган носозликлар ўз жойида бартараф қилинди. Кўчаларда аниқланган 6 та сунъий тўсиқларнинг барчаси олиб ташланди.

Бошқарма ходимлари томонидан ўзларига бириктирилган ҳудудларда «Ёнғинлар профилактикаси куни» тадбири бўйича учрашувлар ташкиллаштирилди.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар