"Энди менда ҳам паспорт борт! "Нукусда бир гуруҳ ўқувчиларга паспортлар топширилди (фото)

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрел кунидаги ПФ-5025 сонли фармони билан 8 та Фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги биометрик паспортини топшириш тадбири ўтказилди. Бу ҳақда ҚР ИИВ ўринбосари, полковник Ш.Аюбов журналист Фурқат Юсуповга маълум қилди. 

Шунингдек,  Нукус шаҳридаги Қорақалпоқ давлат университети қошидаги 1-сонли академик лицейининг бир гуруҳ ўқувчиларига биометрик паспортлар тантанали равишда топширилди.

 

Тадбирда сўзга чиққанлар ёшларимизнинг ёниб турган кўзларидаги қувочни кўриб уларга эзгу тилаклар билдирдилар.  

"Фуқаролик паспортига эга бўлиш фахр туйғуси уйғотди,   негаки ушбу хужжат фуқароларимизнинг ўз Ватани,  халқи тақдирига даҳлдорлигининг ўзига ҳос ифодаси бўлиб,  ҳар биримиз давлатимиз ҳимоясида эканимизни кафолотлайди.  Шунингдек зиммамизга Ўзбекистон Республикаси фуқароси деган номга муносиб бўлишдек улкан масъулиятни ҳам юклайди.  Мана шуни ҳис килган холда Ватанимиз ривожи,  тинчлик осойишталиги ва унинг гуллаб яшнашига ўз хиссамизни қўшамиз",  - дейди янги паспорт эгаларидан бири Р.Утамбетова.  

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даги гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар