Нукусда имконияти чекланган болалар учун хайрия тадбири ўтказилди

1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Нукус шаҳридаги 10-сон кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактаб интернатида  “Биз буюк юрт фарзандларимиз” шиори остида хайрия тадбири ўтказилди. Тадбир доирасида расмлар танлови ва концерт дастури ташкиллаштирилди.

Тадбирда кўзланган асосий мақсад,  партия дастурида кўрсатилган ёшларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат,  ўз элим,  ўз юртим,  жон Ўзбекистоним,  дея ғурурланиб яшаш руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш ва уларнинг иқтидорини юзага чиқаришга кўмаклашиш ҳисобланади.

Хайрия тадбирини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари М.Алеуов, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари вазифасини бажарувчиси Қ.Бекназаров, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялар ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси худудий бошқармаси раҳбари Б.Минажов, UzKorGaz Chimical корхонаси  ходими И.Мамутов, Қорақалпоғистон Қизил ярим ой жамиятининг ижрочи директори Т.Шамуратов,   халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати О.Қурамбаевлар сўзга чиқиб,  болаларни байрам билан табриклашди.

- Бугунги ўтказилган байрам болалар учун унутилмас лаҳзаларга айланди десам асло муболаға бўлмайди, - дейди Ўзбекистон Республикаси кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи Қ.Шарапов. -  Бундай тадбирларни мазкур даргоҳда тез-тездан ўтказиб туришга ҳаракат қиламиз.

Акция доирасида ўқувчилар ўртасида расмлар танлови ўтказилди.

- Хайрия акцияси давомида мактаб ўқувчилари томонидан ранг-баранг расмларни кўриб, улардаги иқтидорга тан бердим, - дейди Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги маъсул ходими Х.Жаксимова. Яқин келажакда уларнинг кўргазмалари ўтказилса ҳам ажабланмаган бўлардим.

Мактаб директори Н.Қаипбергенов болаларга қувонч улашгани учун барча ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини изҳор қилди.

Танлов якунида мактаб тарбияланувчиларига хомий ташкилотлар томонидан махсус  диплом ва совғалар топширилди ва шундан сўнг санъаткорлар томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Фурқат Юсупов

O’zliDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати раҳбари

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар