Олий Мажлис депутатлари июн ойида Тўрткўл туманидаги муаммоларни ўрганишади

2017 йилнинг 2 июнидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларга, жумладан Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл тумани, Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона, Хоразм, Қашқадарё вилоятларининг Балиқчи, Қоракўл, Зафаробод, Конимех, Поп, Қўшрабод, Мирзаобод, Шеробод, Оққўрғон, Риштон, Боғот, Касби ва Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманларига ҳақиқий ҳолатни ўрганиш учун чиқиб кетдилар, дея хабар бермоқда parliament.gov.uz

10-12 кун давом этадиган учрашувларда депутатлар уй-жой коммунал, йўл-транспорт, тиббиёт, таълим соҳаларидаги ҳақиқий аҳволни ўрганадилар. Шунингдек тадбиркорликни ривожлантириш, банк, савдо, маиший хизмат кўрсатишнинг сифатини, аҳолини банлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш режалаштирилган.

Ўрганишлар жараёнида аниқланган барча камчиликлар тегишли Халқ депутатлари кенгашларида масъул тузилмалар раҳбарлари иштирокида атрофлича муҳокама этилади.

Бу каби иш тартиби масалаларни аксарият қисмини жойларда ҳал қилиш имкониятини беради, қолганлари эса парламент назоратига олинади.

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар