Кегейлида 6 касб-ҳунар коллежда 2499 ўқувчи таълим олмоқда

Кегейли тумани ҳокимияти қошидаги ёш Ўсмирлар билан ишлашувчи комиссия аъзолари билан биргаликда 2016 йилнинг I-чораги давомида амалга оширилган ишларни муҳокамасига бағишланган навбатдаги комссия мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Кегейли турмиси" газетаси хабар бермоқда.

Мажлисда айтилганидек туманда 87 минг аҳолидан 29 911 ёш ўсмир ташкил этиб, шундан 16 ёшгача таълим соҳасида 1495 тарбияланувчилар, 50 умумий ўрта билим бериш мактабларида 12006 ўқувчилар ҳамда 6 касб-ҳунар коллежларида 2499 ўқувчи таълим олмоқда.

Шунинг билан бирга, доимий равишда 6201 ёш ўсмир болалар спорт турлари билан шуғулланиб келаётган бўлса, болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида 900 фан, спорт ва бошқа йўналишлар бўйича тўгараклар ташкиллаштирилди.

Мажлисда "Болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш" ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи Ш.Асанова ва туман прокурори Ш.Аберкуловлар иштирок этишди.

Бўлимлар