Газ баллонлар ундан қандай фойдаланмоқдасиз?

Ёнғинларнинг келиб чиқишига кишиларнинг носоз ёритиш ва иситиш воситаларидан фойдаланишганлиги, оловдан эҳтиётсизлик сингари омиллар сабаб бўлган. 
Ўтган йил мобайнида маиший газ баллонларидан фойдаланиш оқибатида бир қанча кўнгилсиз ҳодисалар рўй берганлиги эса ҳали нуфуз кўпчиликнинг ёдидан чиқмаган.
Масалан: Синов муддати ўтган ва яроқсиз ҳолга келган газ баллонидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш оила бошига ташвиш келтиради. Модомики, Давлат ёнғин назорати ходимлари хонадондаги яроқсиз газ баллонидан фойдаланмаслик айтиб, огоҳлантиришларига қарамасдан фойдаланиш ҳолатлари учраб турганлиги.
Айрим, Давлат ёнғин назорати ходимларининг қоидабузарликларга нисбатан ҳам кўрилган чоралари фуқароларимиз онгига етиб бормаётганликлари кишини ўйлантиради.
Маиший газ баллонлардан фойдаланиш пайтида кўнгилсизликлар келиб чиқмаслиги учун фуқаролар:
— маиший газ баллонларини ошхона газ плитасига ўрнатишда қоидага қатъий амал қилишлари:
— синовдан ўтмаган газ баллонларидан фойдаланмасликлари:
— ностандарт (қўлбола) газ баллонларини газ плита ва газ ускуналарига ўрнатмасликлари:
— маиший газ баллонларини газ плита ва бош¬қа газ ускуналарига носоз редукторлар ва махсус босим остида ишлашга мўлжалланмаганлиги резина шлангалар билан улаб ўрнатиб фойдаланмасликлари:
— маиший газ баллонларни газ плита ускуналарига ўрнатишдан олдин газ баллонлар учун алоҳида темир панжарали қути қуриб, хавфсизлик ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашлари:
— суюлтирилган газ билан ишлайдиган газ мосламаси ва баллонлари ўз вақтида техник кўрикдан, махсус синовдан ўтказишга рухсати бўлган корхона томонидан ўтказилиши:
— маиший газ баллонларни боғланган жойлари, жумракларидан газ сизиб чиқишини совунли кўпик ёрдамида доимий равишда текшириб туришлари:
— газ плита устуга тутқич зонт ўрнатиб, тутун чиқиш мўрисини қурумдан тозалаб туришлари:
— газ плиталари ва газ иситиш печларидан фойдаланиш вақтида ошхонада ёш болалар ва хаста кишиларни, қарияларни қаровсиз қолдирмасликлари, пахта ёнғини қиздиришни эса имкон қадар ҳовлида амалга оширишлари лозим.
Мазкур қоидаларга амал қилинганда фуқаролар маиший газ баллонлари билан боғлиқ кўнгилсизликлар олдини олган бўладилар.
П.Курбанов,
Кегайли тумани ИИБ Ёнғин хавфсизлиги 
бўлинмаси инспектори.

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар