Қорақалпоғистонлик волейболчилар Ўзбекистон чемпиони бўлишди

Яқинда Тошкент шаҳрида аёллар ўртасида волейбол бўйича XXIV Ўзнекистон чемпионати олий лигаси ўйинларининг якунив V тур ўйинлари бўлиб ўтди.  

Унда ўтган тур якунларига кўра кучли тўртликка кирган Қорақалпоғистон Республикаси,   Хоразм,   Навоий ва Жиззах вилояти жамоалари чемпионлик учун кураш олиб боришди.  

Қорақалпоғистон Республикаисда хизмат кўрсатган мураббий Азат Казаков шогирдлари барча рақибларини 3: 0 ҳисобида таслим қилиб, 5 тур якунига кўра 47 очко тўплаб чемпионликни қўлга киритди.  

Олий лигада 2008 йилдан бошлаб иштирок этаётган қорақалпоғистонлик волейболчилар ўша йили бронза медалини, кейинги 8 йил давомида эса кумуш медални қўлга киритиб келишаётган эди. 

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар