Нукусда футбол фестивали ташкил этилди

Нукусда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон футбол федерациялари, “Экосан” экология ва саломатлик халқаро хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ҳамкорлигида ёшлар ўртасида спорт, айниқса, футболни янада ривожлантириш, миллионлар ўйинига ёшларнинг қизиқишини оширишга қаратилган болалар футбол фестивали бўлиб ўтди. 

Унда Нукус ва Тахиатош шаҳарлари, Қанликўл, Хўжайли, Қораўзак, Кегейли ва Нукус туманларидан 10-13 ёшдаги 220 ўқувчи иштирок этди. 

– Бундай тадбирлар Қорақалпоғистонда миллионлар ўйинини янада ривожлантириш, профессионал футболчилар тайёрлаш, истеъдодларни кашф этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир, – дейди мураббий Жандос Ўтепбоев. – Ўзига хос спорт байрамига айланган тадбир иштирокчиларига малакали мутахассислар, тажрибали футбол мураббийлари томонидан маҳорат сабоқлари ўтказилди. 
 

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даги гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар