"Даут ата" постидан ноқонуний тарзда ўтаётган Қонликўллик эркак қўлга тушди

Қанликўл тумани "Дўстлик" МФЙда истиқомат қилувчи 1981 йилда туғилган С.Қ ноқонуний равишда Қозоғистон Республикаси Бейнеу тумани орқали республикамизнинг Қўнғирот тумани "Даут ата" чегара постини айланиб ўтиб,   ноқонуний равишда юртимизга кириб келган пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тўхтатиб қолинган, дея хабар бермоқда "Еркин Қарақалпақстан".  

Белгили тартибни бузиб,  амалдаги қонун ҳужжатларига бўйсунмаган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли модда ва бандида кўрсатилган жиноятни амалга оширган С. Қга суд органлари томонидан қилмишига яраша жазо тайинланди.  

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар