БМТ бош котиби қачон Қорақалпоғистонга келиши маълум бўлди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби А.Гуттериш шу йилнинг 10 июн куни расмий ташриф билан юртимизда бўлади,  дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон хабар агентлиги. 

Сафар давомида юқори мартабали меҳмон Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор ўринлари билан танишади,  сўнг Қорақалпоғистонга келиши кутилмоқда. 

БМТ Бош котиби Мўйноқ туманида бўлиб,  ҳудуднинг экологик ҳолатини,  халқнинг турмуш шароитини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишади. 

Шунинг билан бирга, "Кемалар қабристони"да бўлиб,  оммавий ахборот воситалари вакиллари билан олдиндаги режалари, сафар давомидаги олган таасуротлари билан ўртоқлашади ва унинг БМТ билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳалари билан танишуви, вертолётда Орол денгизи экваториясини кўздан кечириши режалаштирилган. 

Эслатиб ўтамиз,  2010 йили апрел ойида БМТнинг олдинги Бош котиби Пан Ги Мун Орол денгизига саёҳат қилган эди. 

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар