Элликқалъада энг намунали маслаҳатчи аниқланди

Фуқаролар йиғинининг энг намунали диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси” кўрик-танлови соҳада амалга оширилаётган эзгу ишлар, эришилган ютуқлар, тўпланган тажрибаларни оммалаштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани босқичида Президентимиз раҳнамолигида кучли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятини янада такомиллаштириш, аҳолининг осойишта ва фаровон турмушини таъминлашга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Танловда 9 нафар маслаҳатчи белгиланган шартлар бўйича соҳага оид билим ва малакасини намойиш этди. Қилчиноқ овулидаги “Чўпон” маҳалла фуқаролар йиғини диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Тамара Маткаримова биринчи ўринни қўлга киритди ва танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олди.

Аминбой Ортиқбоев, ЎзА

Бўлимлар