Қуанишбай Ўразимбетов: "НДПИдагилар Шимолий Хитой педагогика университети ва Москва давлат педагогика университетида тажриба алмашиб келишади"

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ректори, филология илмлари доктори, профессор Қуанишбай Оразимбетов «Еркин Қарақалпақстан» газетасида мақола эълон қилди. 

Мақолада Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қароридан келиб чиқиб фикр билдирилган. 

"Қарор асосида ўқув жараёнида халқаро таълим стандартларига асосланиб энг замонавий педагогик,  таълим Дастури ва ўқув-методик материалларни кенг турда амалга ошириш,  илмий-педагогик олий даражали хорижий ўқитувчиларнинг ва олимларни тортиш назарда тутилган. 

Бу масалада институт тарихида биринчи марта,  2017-2021 ўқув йилининг ўзида Хитойнинг энг обрўли ўқув ўрни ҳисобланадиган Шимолий Хитой педагогика университети ва Москва давлат педагогика университетига мутахассисликларни ошириш ва стажировкага 17,  докторантура ва магистратура босқичларида билим олиб қайтиш учун 2 ходимимизнинг бориши кутилмоқда",  деб маълумот берилган мақолада.

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар