ҚДУ қошидаги 1-академик лицей ўқувчиси муддатидан аввал талаба бўлди

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети қошидаги 1-сонли академик лицейнинг 3-босқич ўқувчиси Абдиғаниев Давранбек Ўзбекистон бўйича ўтказилган фан олимпиадасининг IV босқичида математика фани бўйича 3-ўринни эгаллаб,   муддатидан аввал талаба бўлиш бахтига сазовор бўлди.  Бу ҳақда Қорақалпоғистон хабар агентлиги расмий сайти хабар бермоқда. 

Шу тариқа,  фан олимпиадаларида ғолиб бўлиб,   тест имтихонларисиз талаба бўлган ёшларимиз сони 4 тага етди.  

Эслатиб ўтамиз,   бундан олдин Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган 3-босқич фан олимпиадасида Қорақалпоқ тили ва дабиёти фанидан 3 ўқувчи ғолиб бўлиб,   муддатидан олдин талаба бўлган эди.  

Бўлғуси талабалар қуйидагилар:  
1.   Узақбайева Патима (Нукус педагогика коллежи ўқувчиси)
2.   Жолдасбаева Бибихадиша (НДПИ қошидаги академик лицей ўқувчиси)
3.   Мамбетниязова Меҳриба (ТошПТИ Нукус филиали қошидаги академик лицей ўқувчиси)

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар