2017 йилда Қорақалпоғистондаги қайси туманларда неча арзон-уй жойлар қурилади?

Қорақалпоғистон Республикасида 2017 йилда қўшимча тарзда 400 янгиланган намунали лойиҳалар асосида арзон-уй жойлар қуриш назарда тутилган. 

«Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ инжиниринг компаниясының Қорақалпоғистон филиали томонидан бу дастурдаги ишлар бошлаб юборилган. 

Қурилиш ишлари
- Амударё тумани Чайкўл массивидаги «Юқори тулуға» ОФЙда - 60 та,  Қипчоқ массивидаги «Бештом» ОФЙда 15 та,  
- Беруний тумани Шаббаз массивидаги «Асқар» ОФЙда 35 та,   «Хоразм» МФЙда 15 та, 
- Кегайли тумани Ақтуба массивидаги «М.Жуманазаров» ОФЙда 12 та,  
- Қўнғирот тумани Мынжарған МФЙда 50 та,  Элабад массиви «Элабад» элатида 5 та,  
- Нукус тумани Саманбай массиви «Узынкўл-3» ОФЙда 37 та,  Арбаши массиви «Нукус» ОФЙда 8 та,  
- Тўрткўл тумани Шодлик МФЙда 60 та,  
- Чимбой тумани «Конши» МФЙда 10 та,  
- Элликқала тумани Элликқала массиви «Элликқала» ОФЙда 25 та,  Сарабий массиви «Сарабий» 10 та,  Қырық қыз массиви «Қырық қыз» ОФЙда 10 та
Жами 352 та бир қаватли 2, 3 хонали бир этажли жойларнинг қурилиш ишлари олиб борилади. 

Қораўзак тумани «Қутлымакан» МПЙда,  Кегайли тумани Кегейли массиви «Кегейли» элатыда,  Тахтакўпир тумани «Ғәрезсизлик» МПЙда  2 қаватли 4 подъездли 2, 3 ханалы 16 жойдан жами 48 жой солинди. 

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар