Ўзбек Миллий Академик драма театрида қорақалпоқ асари саҳналаштирилди (фото)

Яқинда Ўзбек Миллий Академик драма театри саҳнасида Ўзбекистонга хизмат кўрсатган артист Марат Азимов ҳамда Қорақалпоқистонлик ёш режиссиор Куанишбай Рейимбаев томонидан Қорақалпоғистонлик ёзувчи Оразбай Абдурахмонов қаламига мансуб бўлган "Ўжарлар" спектакли сахналаштирилди. Бу ҳақда К.Рейимбаев журналист Фурқат Юсуповга хабар қилди. 

Комедия бошдан-оёқ ажиб бир миллий руҳда чўлғонган тарзда ёзилган.  

Спектаклда Ўзбекистонга хизмат кўрсатган артистлар Абдурайим Абдуваҳобов,  Хожакбар Комилов, Раъно Ярашева, Гулчехра Ибрагимова, Саида Раметова, Тохир Саидов, Бехзод Мухаммадкаримов, Мехриддин Рахматов, Ўзбекистон халқ артистларидан Теша Мўминов, Зухра Ашурова ҳамда ёш актрисалар Дилноза Кубаева ва Нигина Анорбаевалар иштирок этдилар.

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар