Шўманойда оромгоҳ иш бошлади

5-июн куни Шўманой туманидаги «Шўманой радуга» кундузги болалар дам олиш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Очилиш маросимини туман ҳокими Б.Янгибоев очиб берди ва болажонларни ёзги дам олиш кунларини мароқли ўтказиб,  тадбирларда фаол иштирок этишини ва беғубор болалик гаштини суришларини атаб ўтди. 

Ёз ойлари давомида ушбу марказда 240 нафар болаларнинг дам олишлари режалаштирилган. 

Болаларнинг ёзги таътилини мароқли ўтказиш мақсадида туман Сардорлар Кенгаши сардорлари томонидан ёшларга хуш кайфият бағишловчи қизиқарли ўйинлар ва лойиҳалар ўтказилиши режалаштирилган. 

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар