Чимбойда коллежни битирган қиз кредит олиб, кийим ювиш порошоги, газ плита ва идиш-товоқларни тозалайдиган махсулотлар ишлаб чиқармоқда

Чимбой туманида кийим ювиш порошоги,  газ плита ва идиш-товоқларни тозалайдиган махсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.  

Мазкур жамият бошлиғи Мирзахан Қолдасбаева корхонага қандай асос солгани ҳақида айтиб берди.  

- Ўтган йили Чимбой иқтисодиёт коллежининг молия мутахассислигини ўқиб тугатдим.   Туман бошчиларининг тадбиркорларга яратиб бераётган қулайликлари натижасида шу йилнинг март ойида "Агробанк"нинг 100 миллион сўмлик енгиллаштирилган кредит маблағлари ҳисобидан Хитойнинг замонавий технологиясини олиб келиб ўрнатдик.   

Шундан сўнг Тошкентдаги "Фаренергохиммашсавдо" МЧЖ мутахассислари келиб,   корхонамиз ходимларини ҳом ашёдан тайёр махсулотлар ишлаб чиқаришга ўргатиб кетди.  Худо хоҳласа махсулотларимиз ҳажмини янада кўпайтириб,   корхонамизда шампун,  антифриз ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз".  

"Озода" маркаси билан ишлаб чиқарилаётган бу махсулотлар ҳозирги вақтда ички бозорда ўз харидорларини топиб,   муносиб баҳоларини олмоқда.  

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар