#Turizm Овчимисиз? Унда сиз учун Қўнғирот ва Устюрт қулай (батафсил)

 

Қўнғирот тумани ўрмон овчилиги хўжалигида овчилик учун фойдаланиладиган ўрмонлари бор бўлиб,  унинг таркибига кирувчи Қўнғирот ва Устюрт ўрмон ер майдонлари 3 миллиондан ортиқ гектарни ташкил этади. Бу ҳақда Қорақалпоғистон хабар агентлиги хабар бермоқда

Ўрмон овчилиги хўжалиги таркибига ўрмон ерларидан ташқари "Жез кемпир" тарихий ёдгорлиги ҳам киради.

Хўжаликдаги қалин, бориш қийин, ботқоқли ўрмонлар ёввойи хайвон ва қушларнинг ҳар хил турларида яшаш ва кўпайиш учун қулай имкониятлар яратади. Бу ердаги туёқли ҳайвонларнинг ичида сайғоқлар билан ёввойи чўчқалар кўрган одамда катта қизиқувчилик уйғотади. Хўжаиикда чўчқалардан 30 га яқини қолган.

Йиртқич ҳайвонлардан бўри,  тулки ва шоғол,  ҳар турдаги илонлар,  тошбақалар,  порсиқ,  маълум мушук,  қушлардан ўрдак,  ғоз, қирғовул,  шунингдек бургут,  бир қозон,  шағала,  қутан каби турлари учрашади.

Қўнғирот ўрмон овчилиги хўжалиги таркибида 2017 йилги маълумотларга кўра 5 бўри,  87 тулки,  мингга яқин қуён,  34 порсиқ,  570 шоғол,  245 сайғоқ,  790 дан ортиқ ўрдак,  380 ғоз,  676 қирғовул ва бошқа ҳайвонлар билан қушлар ҳисобга олинган.

Сув сақлагичларда ондатарлар тирикчилик қилади. Хўжалик ерлари сув ва ботқоқлик бўлганлиги боис унда яшовчи ёввойи ҳайвонлар учун жуда қулай ўрин бўлиб ҳисобланади.

Хўжаликда овчилик руҳсат этилган куз ва қиш мавсумларида бу ердаги бўрилар озиқнинг етишмаслиги сабабли бошқа вақтлардан кўра хавфлироқ бўлиб ҳисобланади. Бу ҳайвон ўрмонлардан чиқиб, қишлоқларга ва фермер хўжаликларига яқин ерларда юради. Бу ерларда уларга ҳамиша озиқ овқат топилади.

Бўрининг ўзи ҳам камдан кам учрашади.  Моҳир овчи бўлгани учун уни овлаш энг қийин ва завқли овлардан бири ҳисобланади. Бироқ хўжаликда уларнинг сони камайиб кетганлиги боис овлашга рухсат этилмайди.

Хўжаликда қуён,  ўрдак,  ғозларни овлашга рухсат этилган бўлиб,  овга қатнашувчи ҳар бир одам овга чиқишдан олдин 30 кун олдин ўзи ҳақида олиб келадиган қуролининг рақами ва маркаси,  калибри,  уларнинг сони каби маълумотларни тегишли органларга тақдим этиши лозим.

Яқин 3-4 йилликда мазкур хўжаликда маҳаллий аҳолини тўлиқ ичига олган ҳолда туристик инфрастурктура объект яратиш режалаштирилмоқда. Шу мақсадда Қўнғирот-Бўзатов йўналишидаги Амударё дарёси бўйидан саёҳатчиларнинг дам олиши, ҳайвонотлар,  қушлар ва ўсимликлар дунёси билан танишиши учун шароитлар яратилиб,  йирик қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Хоҳловчилар учун туристик йўналишлар бўйича саёҳатлар ташкиллаштирилади.

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даги гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар