Тахтакўпирда Халқ қабулхонасига қандай мурожаатлар келиб тушмоқда?

Тахтакўпир туманидаги ўрмон хўжалиги бўлимида Халқ қабулхоналарига мурожаатлар билан ишлашишни ўрганишга бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди,  дея хабар бермоқда "Тахтакопир тани" нашри. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худайбергенов  ва вазирликлар,  ташкилотлар раҳбарлари,  туман ҳокимлиги,  туман Халқ қабулхонаси раҳбари,  мурожаат эгалари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Очиқ мулоқот ўтказиладиган кунга қадар Тахтакўпир туманида 28 фуқаро,  Қораўзак туманида 20 фуқаро,  Кегайли туманида 23 фуқаро,  Чимбой туманида 30 фуқаро Халқ қабулхонасига мурожаат қилган.

Тахтакўпир тумани Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар ўрганиб чиқилганда,  фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятидан норозилиги,  соғлиқни сақлаш соҳасидан,  иш ўрнини сўраш,  материаллик ёрдам билан таминлаш,  ёш оилаларни турар жой билан таминлаш,  коммунал хизматларнинг сифатини ошириш каби муаммолар борлиги аниқланди. 

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бўлимлар