Бунёд Саидов нега Рашид Хожасов хотирасига бағишлаб қўшиқ куйлаганини айтди

Хоразм эстрадасининг ёрқин юлдузи Бунёд Саидов 8 июн куни Нукус шаҳридаги "Турон" стадионида концерт дастурини тақдим этди.

Хонанда концертида Рашид Хожасовнинг хотирасига бағишлаб қўшиқ куйлади.

Журналист Фурқат Юсупов Бунёд Саидовни Рашид Хожасов билан нима боғлаб тургани ҳақида савол берди.

Маълум бўлишича,  Бунёд ва Рашид 2008 йили "Ниҳол" мукофотини бирга олишган экан.  Ўшанда улар Тошкентда анча яқин ака-укага айланишган.  Бунёд ҳар сафар Нукусга хизматга келганида Рашид уни уйига меҳмонга чақирган.  Бироқ хоразмлик хонанда йўл узоқлигини баҳона қилиб,  ҳар сафар "кейинги сафар" деб айтар экан.  Афсуски ўша кейинги сафар келмади. Шундан буён Бунёд "Бугунги ишни эртага қолдирма" нақлига амал қилишини таъкидлади.

Nukus konsert #2017

Публикация от admin+998949050777 (@bunyodbeksaidov)

 

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бўлимлар