"МИР" телерадиокомпанияси иждокорлари Аяз қалъага ташриф буюришди

"МИР" телерадиокомпаниясининг ижодий жамоаси Тошкент,  Самарқанд,  Бухоро,  Марғилон,  Хива шаҳарлари ва Қорақалпоғистон Республикаси тарихий жойларида бўлиб, "Вақт сирлари" телекспедиция туридаги лойиҳа асосида навбатдаги "Нефрит йўли ёки Тош йўли" ҳужжатли филмини суратга олишни режалаштирган,  дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон хабар агентлиги.

Ҳужжатли филмни суратга олиш орқали юртимиздаги Карвон йўллари ва Буюк ипак йўли пайдо бўлмасдан бурун бизнинг эрамизгача иккинчи ва биринчи минг йилликларда Қадимий Шимолда қиммат баҳоланган нефрит,  лазурит сингари тошлар олиб ўтилганлигини очиб кўрсатади.  Таъкидлаб ўтиш жоизки,  шу даврда нефрит Хитойнинг ипаки билан тенгдай баҳоланган.

"МИР" телерадиокомпаниясининг "Вақт сирлари" лойиҳаси доирасида катта экранларга чиққан "Буюк кумуш йўли",  "Страбон йўли" ва "Буюк ипак йўли" кўрсатувлари МДҲ давлатлари орасида анча қизиқувчилик уйғотган эди.

Эслатиб ўтамиз,  давлатлараролик "МИР" телерадиокомпаниясининг ижодкорлари шу йилнинг 5 июн куни Қорақалпоғистоннинг Аяз қалъа тарихий ёдгорлигида ижодий сафарда бўлишди.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бўлимлар