«KUSHMAG-NUKUS» МЧЖда 50 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади

Ёш тадбиркор Марат Комеков раҳбарлик қилаётган Нукус шаҳридаги «KUSHMAG-NUKUS» масъулияти чекланган жамиятида асосан эшик, дарвоза, панжара, стол-стул каби 50 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

- Фаолият бошлаганимизга кўп бўлмаган бўлса-да, ишлаб чиқаришни барқарор ривожлантиришга эришмоқдамиз, - дейди Марат Комеков. - 2014 йили «Алоқабанк» томонидан ажратилган кредитга хориждан замонавий ускуналар келтирдик. Босқичма-босқич ўз маблағимиз эвазига бошқа зарур техника ва дастгоҳлар харид қилдик. Аҳолидан, давлат ташкилотлари ва қурилиш корхоналаридан буюртмалар тобора кўпаймоқда.

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар