Берунийда инкассация хизмати билан шартнома тузмаган шахобчалар аниқланди

Бугун юртимизда тадбиркорлар учун яратилган кенг имтиёз ва қулайликлар самараси натижасида ушбу соҳа вакилларининг юртимиз иқтисодиётидаги улуши янада ортиб бормоқда.  Бироқ,  ушбу имкониятлардан самарали фойдаланиб,  ўз фаолиятини мавжуд қонун талаблари асосида ривожлантириш ўрнига турли хил қонунбузарлик йўллари билан даромадини оширишни кўзловчи «тадбиркор»лар ҳам афсуски учраб туради.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси расмий сайтининг хабар беришича,  Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний тумани Қурувчилар кўчасида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор Ш.М. харидорлардан тушган нақд пулга НКМ чеки бермаганлиги, бундан ташқари,  фаолият бошлаганидан буён инкассация хизмати билан шартнома тузилмаганлиги ҳамда савдо шохобчасида НКМ ва тўлов терминали ўрнатилмаганлиги маълум бўлди.

Айни пайтда аниқланган ушбу ноқонуний ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бўлимлар