Мўйноқда нон ва кондитер махсулотларини ишлаб чиқариш цехи ишга туширилди ва 5 иш ўрни яратилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 февралдаги ПҚ-2803-сонли "Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани 2017-2018 йиллар давомида иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳақида"ги қарори қабул қилинган эди.      

Қорақалпоғистон хабар агентлиги хабар беришича,  мазкур қарор юзасидан  "Ҳаким ата" ОФЙда жойлашган 18 сонли мактаб биносининг бўш турган бўлимида нон ва кондитер махсулотларини ишлаб чиқариш цехи ишга туширилди ва 5 иш ўрни яратилди.  Лойиҳа бошловчиси - "Аблакимов Ахмет" МЧЖ.  Лойиҳа Алоқа банкнинг 70 млн сўм кредити ҳисобидан амалга оширилди.

Мўйноқ туманига оид барча янгиликларини ўқиш учун шу ерни босинг >>>

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бўлимлар