“Орол денгизида аҳвол бир мунча мураккаб”. БМТ Бош котибининг интервьюси

БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг Қорақалпоғистон Республикасига амалга оширган ташрифи ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

А.Гутерриш Қорақалпоғистондаги ташрифи якунида Ўзбекистон телеканали “Ахборот” дастури учун махсус интервью бериб ўтди.

“Мен Ўзбекистонда бўлганим ва Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашиб бир қатор масалалар юзасидан мулоқот қилганимдан мамнунман.  Суҳбат чоғида мамлакатингизда Президент раҳнамолигида олиб борилаётган кенг кўлангли ислоҳатлар билан яқиндан танишдим.  Жамиятни янгилаш,  иқтисодий ютуқлар омили,  инсон ҳуқулари муҳофазаси,  табиат ресурслардан оқилона фойдаланиш ва қолаверса аҳоли турмуш тарзини янада яхшилашга қаратилган саъй ҳаракатлар менда катта таасурот қолдирди. 

Орол муаммоси билан яқиндан танишдим.  Аҳвол бир мунча мураккаб.  Хуласага келдимки,  бу тангликни ҳал этиш учун жаҳон ҳамжамиятини жалб қилиш керак.  Ушбу денгиз ҳолатини яхшилаш бўйича флоралик фаунани тиклаш бўйича БМТ доимо Ўзбекистонни қўллаб-қувватлайди.  Мен бунда бор имкониятимни ишга солишга тайёрман.  Ўзбекистонни мен ўзим учун қадрли маскан деб ҳисоблардим ва шу тасаввурда ўз фаолиятимда мамлакатингиз билан ҳамкорликни ҳар соҳада давом эттиравераман”,  - дейди БМТ Бош котиби ўз интервьюсида.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар