Амударёда жаҳон чемпиони ва Зулфия мукофоти совриндори уюшмаган ёшлар билан учрашишди

O’zLiDeP Амударё туман Кенгаши томонидан Манғит иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида ёшлар ва уюшмаган ёшларни турли тугарак ва машғулотларга жалб қилиш бўйича тадбир бўлиб ўтди. 

Тадбирни O’zLiDeP туман Кенгаши раҳбари М.Казаков очди ва олиб борди.  O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи К.Бекназаров,  O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими этакчи консультанти З.Кидирниязов,  спортнинг муай-тай йўналиши бўйича икки карра жаҳон чемпиони Ж.Юлдашев,  каратэ-до буйича жахон чемпиони,  Зулфия мукофоти совриндори А.Байжигитова,  каратэ бўйича Республика чемпионлари Ж.Эшимов,  Ж.Эшимов,  А.Аминбоевлар "Олмазор”,  "Гулзор” маҳалла фуқаролар йиғинидаги уюшмаган ёшлар ҳамда коллеж ўқувчилари қатнашдилар.

 

Биз учрашувда иштирок этганларнинг фикрлари билан қизиқдик.

Қутлибай Бекназаров (OzLiDeP ҚР Кенгаши раҳбари в.в.б)

-  Маҳалла ёшлари ҳамда оилалари орасида орасида спортни кенг оммалаштириш,  аҳоли ва ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида анъанавий тарзда ўтказилаётган Маҳалладаги уюшмаган ёшлар билан яқиндан фаолият олиб бориш мақсадида маҳалладан чиққан чемпион мавзусида ёш спортчилар давлат мукофоти совриндорлари ва халқаро танлов ғолиблари спорт мусобақаларининг қамрови йилдан-йилга кенгайиб бормоқда.  Ушбу мусобақанинг ҳудудий-саралаш босқичларида юзлаб ёшларнинг иштирок этаётгани сўзимга тасдиқ бўла олади. 

Жаҳонгир Йўлдошев (Икки карра жаҳон чемпиони)

- Бундай учрашувлар орқали тенгқурларимизнинг спортга бўлган меҳрларини оширишга озгина бўлса ҳам ўз ҳиссамни қўшаётганимдан хурсандман.  Ўйлаймизки Амударё туманидан ҳам жаҳон чемпионлари йетишиб чиқишади. 

Азиза Байжигитова (Зулфия мукофоти совриндори)

- Бундай учрашувларда кўп иштирок этганман,  бироқ бугунгиси ўзгача бўлди.  Тенгқурларимиз орасида ҳам Зулфияхонимга муносиб издошлар борлигига ишонаман.

Умида Давлетова (Манғит иқтисодиёт касб ҳунар коллежи ўқувчиси)

- Мен ўзим шеър ёзишга жуда қизиқаман.  Учрашув давомида бир қатор қизиқарли китобларни ўқиш ҳақида тавсиялар берилди.  Очиғи мени ўзимда ўша айтилган китобларни ўқиш истаги пайдо бўлди.  Умид қиламанки менга ўхшаганлар бугун кўплаб топилади.

Фурқат Юсупов

OzLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати раҳбари

Бўлимлар