Наврўз Алимов "Қўқон-1912"дан четлатилиши мумкин?

Кеча “Қўқон-1912” клубининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда клуб раҳбарлари , мураббийлар ва барча футболчилар иштирок этишди. Йиғилиш кун тартибидан 2016 йил 30 апрель куни Фарғона вилояти ҳокимлигида бўлган йиғилиш якунлари ва жамоа ўйинларини яхшилаш масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Айтишим мумкинки, 1-давра сўнггида жамоа 10-ўриндан пастда бўладиган бўлса, 2-даврадан барчангиз билан тузилган шартномаларни қайта кўриб чиқамиз. Ойлик маошлар қисқартирилади. Тиббиёт ходимлари иши ҳам қониқарсиз. Барча дори-дармон ва витаминлар етказиб бериляпти, лекин жароҳат олиб сафдан чиққанлар кўп бўлмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб йиғилиш қарор қабул қилди:

Футболчилар Навруз Алимов, Маъруф Зокиржонов, Носир Отақўзиев, Андрей Бакланов, Азиз Тўхтабоев, Ғайрат Хасанов ва Ориф Мамажоновларга 2016 йил 1 июлигача синов муддати билан имконият бериб, ўз ишларида ўзгариш қилмасалар клубдан четлатиш ҳақида огоҳлантирилсин.

Бўлимлар