Шуманайда «Тадбиркор қизнинг энг яхши лойихаси”, «Махалланинг энг намунали тадбиркор аёли» танловларининг туман босқичи ўтказилди

Шуманай туманидаги Жумабай жиров Базаров номидаги 13 сон Мусиқа ва санъат мактабида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулокот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 210 бандига мувофиқ “Тадбиркор қизнинг энг яхши лойихаси”, «Махалланинг энг намунали тадбиркор аёли» танловларининг туман босқичи ўтказилди. Бу ҳақда Шўманай туман ҳокимлиги "KRuz.uz" сайтига маълум қилди.

Шуманай тумани  Хотин-қизлар  қўмитаси,  тижорат банклари, касаба уюшмалари, касб ҳунар коллежлари  билан биргаликда ўтказилган “Тадбиркор қизнинг энг яхши лойихаси - 2017 йил” танловига тумандаги Агроиқтисодиёт, Қишлоқ хўжалиги, Педагогика ва хизмат кўрсатиш касб ҳунар коллежларидан қатнашган қизлар танлов Низомига мувофиқ “Ишлаб чиқариш соҳасида энг яхши тадбиркор қиз” номинацияси (тадбиркорлик фаолиятида ишлаб чикариш буйича энг яхши бизнес-режа тузган, масалан тикувчилик цехлари, гиламдўзлик, миллий матоларни тўқиш, трикотаж ва бошка турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, кичик корхоналарни ташкил этишни ривожлантирмокчи бўлган қизлар) «Сервис сохасида энг яхши тадбиркор қиз» номинацияси (сервис сохасида энг яхши бизнес-режа тузган ва консалтинг хизматлари кўрсатиш, жойларда, айниқса қишлокларда турмуш маданиятини кўтариш, хонадонларнинг санитар-гигиеник холатини яхшилаш борасида ҳамда худудий хусусиятлардан келиб чиққан холда болалар ва катталар учун кийим-кечаклар тикиш, созлаш, пойафзал таъмирлаш шахобчаларини ва гўзаллик салонларини очмоқчи бўлган қизлар)  «Қишлоқ хўжалиги соҳасида энг яхши тадбиркор қиз» номинацияси (шахсий томоркадан даромад олишни ташкиллаштириш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, боғдорчилик, асаларичиликни ривожлантириш ва иссиқхоналар ташкил этиш истагида бўлган тадбиркор қизлар) бўйича ўзларининг ишлаб чиққан бизнес лойиҳалари билан иштирок этишди. Танлов якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан тайёрланган эсдалик совғалари ва туман Хотин-қизлар қўмитасининг «Фахрий ёрлиғи» билан тақдирланди ва Қорақалпоғистон Республикаси босқичига қатнашишга йўлланма олди.

 «Махалланинг энг намунали тадбиркор аёли – 2017» танловида 12 та фуқаролар йиғинларидан 12 та тадбиркор аёллар иштирок этди. Танлов якунида иштирокчилар туман Хотин-қизлар қўмитасининг «Фахрий ёрлиғи» ва «Махалла» хайрия жамоат фонди, касаба уюшмалари томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бўлимлар